Chinoz tumani hokimligi
2.69K subscribers
18.8K photos
2.25K videos
22 files
5.03K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from "CHINOZ HAYOTI" / rasmiy kanali (Shahboz Nizomiddinov)
#Сайлов_2024

Сайлов жараëнида чинозлик хотин-қизлар ҳам ўзлари муносиб деб билган номзодга Ватанимизнинг ободлиги, тинчлиги, келажаги, равнақи учун овоз бердилар.

Биз хотин-қизлар фаоллари ўз сиёсий ҳуқуқимиздан фойдаланиб сайловда фаол иштирок этдик. Сизчи?

Барча хотин-қизларни сайловда фаол иштирок этишга чақирамиз.

@chinoz_hayoti_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2024

⭕️ Тошкент вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди

Бугун эрталабдан Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига қарашли 1006 та сайлов участкасида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

🔰 Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 853 минг 879 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 4 минг 800 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов участкаларида қулайликлар яратилди. Жумладан, уйда овоз берувчи шахслар учун яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди.

📑 Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, ОАВ вакиллари, сиёсий партияларнинг вакиллари сайлов жараёнларини кузатиб борди.

 📎 Соат 20.00 га қадар барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди. Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссиясига сайлов бўйича қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмади.

📍 Ҳозирги вақтда бюллетенларни санаш жараёнлари давом этмоқда.

Абдулазиз Мусаев,
Тошкент вилояти ҳудудий
сайлов комиссияси Матбуот маркази раҳбари

@tosh_vil_saylov