Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз
#Саёр_қабул
#Ёшлар_бандлиги

Бугун (23.08.2021) Чиноз туманидаги “Ашраф Рамазон” ишлаб чиқариш МЧЖда туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ёшлар учун саёр қабул ҳамда ушбу саёр қабул негизида меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди.

Унда тумандаги 18 та ташкилотлар 100дан ортиқ иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага асосан доимий иш билан банд бўлмаган ва таълим муассасасини тамомлаган ёшлар таклиф этилди. Иш берувчи субъектлар вакиллари корхоналарда ходимларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот беришди. Ёшлар саёр қабулида жами 50 га яқин ёшлар иштирок этиб субцидия ажиратиш, кридет ҳамда иш масалалрида 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Тадбир якунида ёшлар “Ашраф Рамазон” ишлаб чиқариш МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бандай учурашувлар 4 та сектор ҳудудида режа графиги асосида ўтказилиши режалатирилган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.