Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.51K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
27 files
9.28K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви
#101_мактаб

Саидқаҳҳор Холхўжаев мактаб ўқувчилари билан учрашди

Бугун туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг мактаб ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳа демай, кўплаб ёшларимиз мактаб таълимини битириб, мустақил ҳаётга қадам ташлайди. Бу жараёнда уларга тўғри йўл-йуруқ кўрсатиш, маслаҳат ва тавсиялар бериш энг долзарб вазифаларимиздан биридир.

Шу боис, бугунги кунда барча мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан мутасадди раҳбарлар, ҳаётда ўз ўрнини топган, халққа халол хизмат қилиб обрў топган инсонларнинг учрашувлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев билан бўлиб ўтган учрашув жараёнида ҳам дастлаб туман ҳокими ўқувчиларга ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Шунингдек, туман ҳокими ўқувчиларга давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шу билан бирга ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши учун бугунги кунда биринчи ўринда компъютер саводхонлиги юқори бўлиши, камида 2 та хорижий тилни ўрганиши, изланувчан ва ҳаракатчан бўлиши, энг асосийси, намунали хулққа эга бўлиши, элу-халққа холис хизмат қилиши лозимлигини ўқувчиларга уқтириб ўтди.

Тадбир якунида Саидқаҳҳор Холхўжаев ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
3
#Ёзги_соғломлаштириш_майдончаси_фаолиятидан
#101_мактаб

Хабарингиз бор, туманимиздаги мактабларда болаларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши учун "оғломлаштириш майдончалари" фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактаби биносида ташкил этилган "Соғломлаштириш майдончаси"да ҳам бир-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказилмоқда.

"Дунё болаларининг куй қўшиқлари" деб номланган тадбирда ҳам болажонлар турли тилларда куйланган қўшиқларга рақсга тушишди ва ўзлари ҳам турли қўшиқларни ижро этишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi