Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳокимлик_маҳкама_йиғилишида

Бугун туман ҳокимлигининг маҳкама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалида маҳаллаларда ўтказилган оқсоқоллар сайлови якунлари ҳақида сўз юритилди ва узоқ йиллар маҳаллаларда раис бўлиб ишлаб, маҳалланинг фаол фахрийларига айланган собиқ маҳалла раисларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилда ҳамда уларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар тақдим қилинди.

Бундан ташқари, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчиларининг бир гуруҳи ҳам ўз фаолиятида эришган ютуқлари учун юқори турувчи ташкилотларнинг “Фахрий ёрлиқлари” билан тақдирланди.

Бундан ташқари маҳкама йиғилишида тумандаги оилавий ажримлар масаласи ҳам муҳокама қилинди ва ажримларнинг олдини олиш бўйича туман ҳокимлиги раислигида алоҳида комиссия тузишга келишиб олинди.

Шу ўринда, туман прокурори И.Бозоров ажримларни олдини олишда “Яраштирув комиссиялари” ҳозирги жараёнларда номигагина ўтказилаётганлигини, оилавий муносабатлар кўпчиликнинг ичида муҳокама қилинмасдан, бу борада энг аввал психологлар ёрдамида индувидиал ишлаш йўлга қўйилса, яхши натижа бериши хусусидаги ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, маҳкама йиғилишида кўпқаватли уйларни БСКларга бириктириш жараёнлари, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишлар ва бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Бундан ташқари, эртага 1-июндан ун ва нон маҳсулотларининг нархи бироз ошиши муносабати билан маҳаллалардаги барча дўконларда, савдо мажмуаларида нархларнинг меъёридан юқори даражада ошириб юборилмаслигини таъминлаш, ун ва нон маҳсулотларини дўконларга, савдо расталарига етарли даражада узлуксиз етказиб туриш лозимлиги қайд этилиб, барча масъулларга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, маҳкама йиғилишида “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ва бошқа муҳим масалалар муҳокамаси ва айни йўналишда олиб бориладиган ишлар режаси келишиб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi