Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбон_ҳайити_байрамига_тайёргарлик_Чилонзорда

"
Чилонзор деҳқон бозори" АЖда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолият олиб бормоқда

Қурбон ҳайитини тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонлари муносиб кутиб олиши ва ўтказиши учун туман ҳокимлиги томонидан аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, туманимиз ҳудудидаги "Чилонзор деҳқон бозори" АЖ ва унинг филиалларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Ярмаркада Хоразм вилоятидан келтирилган сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳолига тақдим этилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда ярмарка ҳақида батафсил маълумотлар берилган

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Қурбон_ҳайити_байрамига_тайёргарлик_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги катта кўчалар чеккалари, ирригация ариқлари, яшил майдонлар туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Шунингдек, йўллар чеккасидаги дарахтлар ва буталарга ҳам шакл берилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2