Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Қабул_жараёнида_12_та_мурожаатлар_ижобий_ечим_топди

Чилонзор тумани ҳокими томонидан ҳар куни ҳокимлик биносининг олд майдонида фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Жумладан, куни кеча ўтказилган қабул жараёнида турли маҳаллалардан ҳар хил масалалар бўйича 18 нафар мурожаатчи келди.

Мурожаатчиларнинг муаммолари туман ҳокими ва масъуллар томонидан батафсил ўрганилди ва 12 нафар мурожаатчиларнинг масалаларига шу ернинг ўзида ечим топилди. Жумладан, уй-жой билан таъминланиш масаласида мурожаат қилган 7 нафар фуқарога банк кредити асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич тўловнинг бир қисми субсидия ажратиш йўли билан тўлаб бериладиган бўлди.

2 нафар тураржой сўраб келган фуқарога коммунал уйлардан жой ажратилиши белгиланди. 2 нафар иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар иш билан таъминланадиган бўлди. Уй-жойини таъмирлатишда ёрдам сўраб келган 1 нафар фуқаронинг хонадонига дераза ромлари олиб берилиши ҳам режага киритилди.

Бундан ташқари, қабул жараёнида кўзи ожиз, ҳассага эҳтиёжи бор мурожаатчиларга ҳасса ҳам тарқатилди. Қолган 6 нафар мурожаатчининг масалалари муддат талаб қилганлиги боис, масъулларга тезкорлик билан ҳал этиш бўйича қатъий топшириқлар берилди.
Қабул жараёнлари туманнинг 4 та сектори ва маҳаллалар кесимида ҳам давом эттирилмоқда.

Лавҳамизда қабул жараёнлари