Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Янги_Ўзбекистон_ижтимоий_давлат_тамойили

Ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

Ўзбекистон Президенти таъбири билан айтганда:

➡️ ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади;

➡️ шунингдек, ижтимоий давлат шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришни талаб қилади;

➡️ ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир;

➡️ яшаш учун зарур ресурслар – ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар билан таъминланиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш ҳам ижтимоий давлатда муҳим аҳамият касб этади;

➡️ энг муҳими, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва одил фуқаролик жамиятини қуриш йўлида илдам одимламоқда. Шу долзарб омилни ҳисобга олган ҳолда, “Янги Ўзбекистонижтимоий давлаттамойили ҳаётимизнинг барча соҳаларида ўз аксини топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi