Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.92K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Энергетика_тизими_коррупциясиз_соҳага_айлантирилади

Ёқилғи-
энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш режа қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари Антикоррупция агентлигига
Энергетика вазирлиги билан 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. ДХХ, ИИВ ва БП ҳузуридаги департамент электр ва бошқа тармоқларга ноқонуний уланишларга қарши курашади.

Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигига
Энергетика вазирлиги билан биргаликда 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Президент администрациясига киритиш бўйича топшириқ берди. Бу давлат раҳбарининг 24 майдаги фармонида кўзда тутилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига «истеъмол қилинган энергия ресурслари учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро этилишини таъминлаш мақсадида»
тизимнинг ҳар бир ходимининг масъулиятини ошириш топширилди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш чора-тадбирларини кучайтириши белгиланди.

Департаментга қўшимча равишда Ўзэнергоинспекция билан ҳамкорликда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳамда энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида ажратилган бюджет
тизими бюджетлари ва давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг, шунингдек, Ўзбекистон кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларининг мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш топширилди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда фуқаролар 1 сентябрдан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолатларни фото ва видеотасвирга олиб,
Энергетика вазирлигининг махсус ахборот тизимига юбориши мумкин. Агар қоидабузарлик тасдиқланса, бу ҳақда хабар берганларга пул мукофоти берилади.

Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятида «Энергоназорат» платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача (Қашқадарё вилоятида), тўлиқ версияси эса 2024 йил 1 октябргача жорий этилади.

Президент фармонида прокуратура органларининг ёқилғи-
энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш соҳасидаги вазифалари ҳам кенгайтирилган. Улар қонунлар ижросини кузатиш, сўровлар ўтказиш, объектларни текшириш, статистик маълумотлар ва бошқа маълумотларни солиштириш орқали ўрганади ва прокурор мониторингини олиб боради. Президентнинг мазкур фармони муносабати билан прокуратура органларининг штатлари кўпайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, «
Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси синов сифатида капитал қурилиш ва олий таълим йўналишларида бошланганди. У 2019 йил 1 августда ишга туширилган. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб лойиҳани бошқа соҳаларда ҳам босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi