Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_ишлари_агентлиги_кубоги_Чилонзорда
#Шахмат_шашка_мусобақаси
#Туман_босқичи

🏆 12 ёшли тумандошимиз Тоҳир Неъматов туман чемпиони бўлди

Ёшларимизнинг шахматга қизиқиши ортаётгани қувонарли ҳолдир. Чунки шахмат инсонни мантиқан ўйлашга ва мустақил фикрлашга ўргатади. Мантиқан тўғри иш қилиш кўникмаси эса жамият тараққиёти, инсонларнинг ҳур ва фаровон турмушини йўлга қўйишда энг муҳим омиллардан саналади.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилаётган шахмат бўйича кубокнинг мақсади ҳам айни шунга қаратилган. Хабар берганимиздек, кеча туманимизда мазкур кубокнинг секторлар босқичи бўлиб ўтди.

Шунингдек, кеча туманимизнинг Ғафур Ғулом боғида секторларда ғолиб чиққан ёш шахматчилар ўртасидаги баҳслар ҳам ўтказилиб, туман чемпиони ҳам аниқланди.

Ақл мусобақасининг кескин “жанг”ларида рақибларини ортда қолдирган “3-Катта Чилонзор” маҳалласининг ёш шахматчиси 12 ёшли Тоҳир Неъматов туман чемпиони бўлди ва Тошкент шаҳар босқичига йўлланма олди.

👏👏👏Биз туман ҳокимлиги номидан Тоҳиржонни ва унинг ота-онаси, устозларини ушбу ғалаба билан қутлаймиз ҳамда унга кейинги босқичларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Шахмат_шашка_мусобақаси

Республика ишчи гуруҳи, туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси ҳамкорлигида туманимизнинг "Гавҳар" маҳалласидаги 188-сонли умумтаълим мактабида нуронийлар ва ёшлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

👉👉👉Мусобақа якунида ғолиб иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4🥰2