Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Чилонзор_ёшлари_доим_олдинда
Фазода Қорабоева 1-ўринни олди

💠 «Халқаро қизлар куни» муносабати билан спортнинг бадминтон, стол тенниси, югуриш ва шахмат турларидан Тошкент шаҳрида спорт фестивали бўлиб ўтди.
🔱 Мусобақа якунида қизлар ўртасида Чилонзор тумани жамоаси спортчиси Қорабаева Фазода спортнинг стол тенниси туридан🥇-ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзор_ёшлари_доим_олдинда
#Маҳалланинг_ёш_чемпиони

👏👏👏12 ёшли Муҳаммад Исломов халқаро мусобақада чемпион бўлди

Чемпионликни қўлга киритган тумандошимиз Муҳаммаджон туманнинг “Яккабоғ” маҳалласида яшайди.

Албатта, инсонга ютуқлар ўз-ўзидан келмайди, айниқса спортда. Спортда ғалабага эришиш учун мустаҳкам ирода керак. Қолаверса, тинимсиз жисмоний машқлар ўз самарасини беради.

Гимнастика спорти бўйича Қозоғистон Республикасида ўтказилган халқаро мусобақада биринчи ўринни эгаллаб ғолиб бўлган Муҳаммаджон ва унинг ота-онаси, яқинларининг қувончи чексиз.

Кичик чемпионимиз эса спортдаги ютуқлари учун, аввало, спорт билан шуғулланишига оилада шароит яратиб берган ота-онасига, мактабда ва тўгаракларда унга сидқидилдан ёрдам берган мураббийи ва масъулларга барча-барчага ўз миннатдорлигини билдирмоқда.

👏👏👏Биз ҳам туман ҳокимлиги номидан кичик чемпионимизни катта ғалаба билан қутлаймиз ва кейинги мусобақаларда янада катта ютуқлар тилаб қоламиз!👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi