Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Халқ_қабулхоналари
#Чилонзор_тажрибаси_ўрганилмоқда

Республикамизнинг Жиззах ва Навоий вилоятларидан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида малака ошираётган “Халқ қабулхонаси” вакиллари Президентимизнинг Чилонзор туманидаги "Халқ қабулхонаси" фаолияти билан танишишди.

Тадбир иштирокчиларига туманда аҳоли мурожаатлари ва уларни бартараф этиш йўналишида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида тақдимот қилинди.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масъуллари ҳам бу борада барча ташкилотлар ҳамкорликда иш олиб бориши юзасидан ўз тажрибалари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi