Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.61K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Икки_назм_сарбони
#Чилонзорлик_ўқувчилар_ғолиб

Пойтахт мактаблари орасида 1- ва 2- ўринни чилонзорлик ўқувчилар забт этди

Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг ижодкор ўқувчилари ўртасида "Икки назм сарбони" онлайн ғазалхонлик танлови ўтказилди.

Қувонарли томони шундаки, ушбу танловда чилонзорлик ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, тумандаги 178-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Моҳира Шоазизова 1-ўринни, 90-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ирода Убайдуллайева 2-ўринни эгалладилар.

Туман ҳокимлиги ғазалхон ёшларимизни ғалаба билан қутлайди ва ҳар икки мактаб мутасаддиларига, адабиёт фани ўқитувчиларига миннатдорчилик билдиради.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзорлик_ўқувчилар_ғолиб
#Яшил_чироқ_мусобақасининг_шаҳар_босқичи
#Мактаб_164

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан пойтахтимиз туманларида жойлашган мактаблар ўқувчилари ўртасида #ЯШИЛ_ЧИРОҚ_2022 мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Пойтахтимизнинг 12 та туманидан келган жамоалар ўртасидаги кураш ўзаро қизғин баҳс-мунозарага бой бўлди.

Танловда туманимиз шарафини ҳимоя қилган 164 - сонли умумтаълим мактаби жамоаси иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ҳамда Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

👍👍👍Ғолиб жамоани Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан табриклаймиз ва Республика босқичида уларга ОМAД тилаймиз👏👏👏👏

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар