Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Чилонзорда_маънавий_тадбирлар
#Қадриятлар_фестивали

"Миллий қадриятлар билан
маънавий камолот сари!" деб номланган фестиваль ўтказилди

Ёшлар тарбиясида ўзбек миллий қадриятларининг тутган ўрнини ошириш ҳамда мустаҳкамаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда Чилонзор тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида "Миллий қадриятлар билан маънавий камолот сари!" шиори остида қадриятлар фестивали ўтказилди.

Фестиваль доирасида ўқувчи-ёшлар миллий таомларимиздан ош тайёрлашди, миллий либослар кўргазмаси, шунингдек, арқон тортиш ва тош кўтариш каби мусобақалар бўлиб ўтди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу фестивалда тарбияси оғир, ИИОФМБ рўйхатида турувчи ёшлар ҳам фаол иштирок этди.

👉👉👉 Туманимиз бўйлаб худди шундай маънавий-маърифий тадбирлар кенг миқиёсда давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1