#Ижтимоий_ҳимоя
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
9 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга жарроҳлик амалиёти учун 124 миллион сўм маблағ ажратилди
Чилонзор туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига 9 минг 247 нафар эғтиёжманд хотин-қизлар киритилган бўлиб, жорий йилнинг март ойида 2 минг 291 нафар хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Шунингдек, 9 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг соғлиғини тиклаш мақсадида жарроҳлик амалиётлари учун “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 124 миллион сўм маблағ ажратилди.
“Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo

Имтиёзлардан фойдаланиб 18 нафар хотин-қизлар талаба бўлди
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чоралари тўғрисида”ги 87-сонли фармонида мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилди.
Айни шу фармон ижроси доирасида Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 48 нафар хотин-қизларга ОТМларга тавсияномалар берилган эди. Ҳозирда шу аёлларимизнинг 5 нафари талабалик сафига қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23-июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 402-сонли қарори ижроси доирасида ҳам туман хотин-қизларининг 65 нафари тавсия этилган эди. Бугунги кунда айни қарор ижроси доирасида 13 нафар туманимиз аёллари ОТМга қабул қилинди.
👍👍👍Туман ҳокимлиги номидан талаба бўлган опа-сингилларимизни табриклаймиз ва уларга муваффақиятлар тилаймиз. 👏👏👏

Хотин-қизлар фаоли маҳалла аёлларига қандай кўмак бермоқда?
Туманимизнинг "Чилонзор" маҳалласи шаҳримиздаги қадимий маҳаллалардан бири саналади. Бу маҳаллада кўпроқ ҳовли уйлар жойлашгани сабаб, аҳоли бир-бирини яхши танийди ва бир оиладек ҳаёт кечиришади. Шу боис ҳам, маҳалладошлар бир-бирининг оғирини енгил қилиб, кўмаклашиб яшаб келади. Айни шу ҳолат маҳалланинг хотин қизлар фаоли учун ҳам қулайлик туғдиради.
"Чилонзор" маҳалласи Хотин-қизлар фаоли Дилбар Пайзиева ҳам 12 йилдан бери айни шу тизимда фаолият юритиб, маҳалла аёлларининг қадрдон "опа"сига айланиб улгурган, десак янглишмаймиз. Айтиш жоизки, маҳаллада оилаларни ўрганиш бўйича ўтказилган хатловлар натижасида ўтган йили 122 нафар аёллар "Аёллар дафтари"га киритилган эди. Шу хотин-қизларимизнинг 85 нафарига бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди, 34 нафари ўзини-ўзи банд қилишига ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, маҳаллада мавжуд бўлган ажрим ёқасидаги оилалар билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, 2 та оила яраштирилди. 5 нафар аёлларга дори-дармонлар етказиб берилди. 1 нафар соғлигида муаммоси бор аёлнинг ногиронлик гуруҳига киритилишига амалий ёрдам берилди.
Жорий йилда ҳам маҳаллада хатлов жараёнлари ўтказилиб, ёрдамга муҳтож, тадбиркорлик истагидаги, касб-ҳунар ўрганишни мақсад қилган аёллар аниқланди. Эндиликда қонун доирасида уларга кўмак бериш ишлари олиб борилади. Бундан ташқари, маҳалла болалари ўқийдиган мактаблар билан ҳам мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Шу орқали тарбияси оғир қизлар билан ҳам оила ва мактаб ҳамкорлигида тарбиявий ишлар олиб бориш йўлга қўйилмоқда.
🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi

❤1
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
Хотин-қизларнинг жамиятда ўрнини топишига имкониятлар яратиш юзасидан гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган 10-сонли мажлис баённомасининг кун тартибидаги масала бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманнинг 1 ва 3-секторида жойлашган маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар фаоллари билан ўқув семинари ўтказилди.
Мазкур ўқув семинарда хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида маҳалладаги ишсиз, ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёжлари ҳамда имкониятларини “хонадонбай” ўрганиш юзасидан белгиланган саволнома асосида йўлланмалар берилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

❤1👍1
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
#Хонадонбай_ўрганиш
#Тақдимот
"Тирсакобод" ва "Шарқ тонги" маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди
Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада маҳаллаларда хотин-қизларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича янгича ёндашувлар тизими йўлга қўйилмоқда.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2024 йил 6 апрелда ўтказилган 10-сонли мажлис баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ҳудудидаги барча маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ишсиз, ишлаш истагини билдирган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг эҳтиёж ва қизиқишларини саволнома асосида “хонадонбай” ўрганиш ишлари ташкиллаштирилди.
Ташкил этилган “хонадонбай ўрганиш жараёнлари натижалари юзасидан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги “Тирсакабод”МФЙда “Тирсакабод” ҳамда “Шарқ тонги” МФЙ хотин-қизлар фаоллари томонидан айни йўналишда олиб борилган иш жараёнлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

👍1
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
#Аёллар_дафтари_жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига Чилонзор туманидан 9 минг 437 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи 4-тоифасига киритилган 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 1000 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. 12 нафар аёлларга жарроҳлик амалиёти, 6 нафар аёлларга соғлиғини тиклаш учун даволанишга йўлланма, 30 нафар аёлларга эса дори-дармон, 4 нафарига ижара компенсацияси ҳамда 4 нафар эҳтиёжманд аёлларга контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

❤3👍1
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
Чилонзор туманида 721 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик кўникмаларини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманда яшовчи аёлларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил қилинмоқда.
Навбатдаги ўқув машғулотлари Фуқаролик ташаббусларини қўллаб қувватлаш маркази, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси устозлари Н. Норматова ҳамда Ш.Сиддиқовалар томонидан тикувчилик ҳамда тадбиркорлик йўналишлари бўйича олиб борилди. Ўқиш сўнгида ўқув курсини ўрганган аёлларга Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциациясининг сертификатлари тақдим этилди.
➡️➡️➡️ Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизда яшовчи 721 нафар аёлларга тадбиркорлик кўникмалари ўргатилди.