Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги_Чилонзорда

🌺🌸🌺Баҳорнинг илк кунлари мўътабар аёлларимиз, гўзал қизларимиз, нуроний онахонларимиз учун хурсандчиликлар билан бошланмоқда. Жумладан, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва туманда жойлашган ташкилотлар, маҳаллалар идоралари томонидан мунис аёлларимиз учун “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида тадбирлар уюштирилиб байрам нишонланмоқда.

🌺🌸🌺Айни шу ҳафталик доирасида Чилонзор тумани маҳаллаларидаги илк тадбир Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафар Мирзаулуғов ташаббуси билан ўз округидаги “2-Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аёллар учун ташкил этилди. Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган ушбу шодиёнада барча иштирокчи аёлларга эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.

🌺🌸🌺Эътибор ва эъзоз топаётган аёлларимизнинг юзидаги кулгу ва тилидаги шукроналик ҳур ва обод диёримизнинг янада ёрқин келажаги нишонаси сифатида қалбларимизни нурга тўлдиради. Чунки аёл бахтли бўлса, оилалар бахтиёр, жамият эса барқарор бўлади.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги
#Қатортол_маҳалласида_байрам_тадбири

Машҳур психологлар кўп айтади. Аёл-гул. Унга озгина эътибор қаратсанг, унинг қалбидаги дарё меҳр тўлиб-тошади. Бу меҳр, бу жозиба, бу фидойилик эса нафақат фарзандларни камолот сари етаклайди,балки оила қасрини чексиз нури билан ёп-ёруғ қилиш билан бирга жамиятни ҳам гуллатиб-яшнатади. Ҳа, аёл қалби мана шундай қудратли кучга эга.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан аёлларга қаратилаётган эътибор жамиятимиз тараққиёти учун шунчалик муҳим аҳамият касб этади. Президентимизнинг аёлларни эъзозлаш йўналишида олиб бораётган одилона сиёсати, бу борадаги вазифалар ижроси юзасидан “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳам тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Тумандаги “Қатортол” МФЙ раиси Пардабой Эргашев бошчилигида ҳоким ёрдамчиси Акром Шарапов, округ депутати Даврон Қулмуҳаммедов ва бошқа масъуллар аҳилликда ва ҳамкорликда маҳалланинг онахонлари, гўзал аёллари, қизлари ва қизалоқлари учун Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб катта байрам ташкил этди.

Осойишта юртимизда хотиржам ва шодликларга тўла байрамлар ўтаётганидан юзларида табассум, кўзларида шукроналик бахти порлаб турган аёлларимизнинг қалблари байрам тадбирида янада яйради.

Маҳалла аёлларини биз ҳам байрам билан қутлаб қоламиз.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги
#Мевазор_маҳалласида_ҳам_байрам_ўтказилди

Хотин-қизларни эъзозлаш хафталиги” доирасида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафар Мирзаулуков ташаббуси билан “Мевазор” МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар ҳамкорлигиди маҳаллада истиқомат қилувчи хотин - қизлар учун катта байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбири ҳақидаги видеолавҳани кейинги хабарларимизда эътиборингизга ҳавола этамиз.

👉👉👉Фотожамланмамизда байрам тадбиридаги қувончли лаҳзалар

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги
#Сумалак_сайли

Байрамларга аталган сумалак сайлига сиз ҳам келинг!

Чилонзор тумани “Яккатут” маҳалласида Халқаро хотин қизлар куни ва яқинлашаётган қутлуғ айёмимиз Наврўзга бағишланган сумалак сайли ўтказилди.

МФЙ раиси, раис ўринбосари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва округ депутати Мирзоҳид Қодиров ҳамкорликда аҳоли билан аҳилликда дошқозонга осилган сумалак атрофида катта сайл, байрамона тадбир ташкил этди.

Ёмғирли кун бўлса-да, байрам тадбири аёлларимиз учун ва маҳалла аҳли учун завқли ва фараҳли бўлди. Таниқли санъаткорларнинг шўх яллаларига рақсга тушган маҳалладошлар сумалакни тайёрлаш жараёнларида ҳам фаол бўлишди.

Сиз ҳам “Яккатут” маҳалласидаги сумалак сайлига келинг ва мазали, витаминли ва жуда фойдали сумалакдан татиб кўринг!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги
#8_март

🌺Чилонзор туманида Халқаро хотин-қизлар куни ҳар доимгидан кўра юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Туманимиз аёлларини эъзозлаш, уларнинг меҳнатларини қадрлаш ва эътироф этиш туман ҳокимлиги ва ташкилотлар мутасаддиларининг асосий мақсадига айланган, десак янглишмаймиз.

🌸 Жумладан, бугун Ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган озодалик фаришталари учун тумандаги “Оқ тулпор” тантаналар мажмуида катта байрам тадбири ўтказилди.

🌺 Байрамона безатилган тўкин дастурхон атрофида йиғилган фидойи аёлларимизнинг кайфиятини аъло даражага кўтариш учун тадбирга таниқли эстрада хонандалари ҳам таклиф этилди. Шўх қўшиқ ва куйларга рақсга тушиб, чин-дилдан хордиқ чиқараётган тумандошларимизнинг қувончли онларига шерик бўларканмиз, бизнинг ҳам кўнглимиз яйради.

🌸 Тинч ва обод юртда эъзоз топаётган аёлларнинг кўзларидаги қувонч ва дилларидаги шукроналик давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг нақадар одилона эканлигидан далолатдир.

👉👉👉Лавҳамизда барчанинг қалбини қувонтирган байрам тантаналарининг завқли лаҳзалари
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги
#8_март

“Яккабоғ” маҳалласи аёллари учун байрам тадбири бўлиб ўтди

🌸🌸🌸Чилонзор туманида “Хотин-қизларни эъзозлаш хафталиги” доирасида барча маҳаллаларда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари томонидан байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

🌸🌸🌸Жумладан, бугун туман кенгаши депутати Зафар Мирзаулуковнинг ташаббуси билан ўз округидаги “Яккабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин - қизлар учун байрам тадбири ўтказилди ва аёлларга турли совғалар тақдим этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги_Чилонзорда

Чилонзор туманида “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар маҳаллалар кесимида тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан туманнинг “Диёр” маҳалласида туман ҳокимлиги, МФЙ раиси, раис ўринбосари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва фаоллар ҳамкорлигида маҳалла аёллари учун байрам тадбири ўтказилди.

Бир дастурхон атрофига йиғилган аёлларимизга байрамона кайфият улашилиб, тадбир сўнгида уларга байрам туҳфалари ҳам ҳадя этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги
Депутут ташаббуси билан байрам тадбири ўтказилди

Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда. Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Санжарали Имомов ҳам ўз фаолияти давомида аёлларни қўллаб-қуватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Депутат ташаббуси билан Чилонзор тумани “Бешқўрғон” маҳалласида МФЙ раиси, участка инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамкорликда “Хотин-қизларни эъзозлаш хафталиги” доирасида маҳалладаги 50 нафардан ортиқ ёши улуғ, фахрий ва фаол кўча боши аёлларни шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» га киритилган хотин-қизлар учун байрам тадбири уюштирилиб, уларга эсталик совғаларини топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги

Чилонзор туманидаги Тарғибот гуруҳи томонидан "1-Қатортол", "Диёр", "Нафосат", "Лутфий" маҳаллалари аёллари иштирокида "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида севимли шоирамиз Марҳабо Каримова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хотин_қизларни_эъзозлаш_ҳафталиги

Зулфияхоним давлат мукофоти совриндори билан учрашув ташкил этилди

Чилонзор туманида "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, ўзи фаолият олиб бораётган жабҳада фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун Зулфияхоним Давлат мукофотига сазовор бўлган Мадина Рихсибоева билан учрашув ташкил этилди.

Туманимиздаги 164 - умумтаълим мактабида ўқувчи қизлар билан ўтказилган давра-суҳбати ўқувчи қизларимизни янада фаол бўлишга руҳлантирди. Мулоқот давомида иштирокчи қизлар ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоблар олишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi