Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
27 files
9.28K links
Download Telegram
#Хатлов

Ҳурматли тумандошлар!

Туманимизнинг 55 та маҳалласи бўйлаб хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоллари томонидан ҳар бир маҳаллада хатлов жараёнлари бошланади.

2022 йил 19 декабрь куни “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси” кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёни топшириқларига асосан, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича 2023 йил 5 январдан бошлаб 31 январга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этилади.

👉👉👉Хатлов жараёнлари 31 январгача давом этади.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хатлов

Хабарингиз бор, бугунги кунда барча туманларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича
хатлов жараёнлари давом этмоқда.

Чилонзор туманидаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари томонидан бугунгача 66 фоиз туманимиз хотин-қизлари
хатловдан ўтказилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Хатлов

Шу кунларда туманимизда аҳолини хатловдан ўтказиш жараёни қизғин давом этмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, туман иқтисодиётини ривожлантириш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш учун маҳаллалардаги оилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи ва муаммолари ўрганилади.

Шунингдек, бугун ҳам туманимизнинг барча маҳаллаларида, жумладан, “1-Чарх Камолон”, “Новза” ва “Чилонзор” маҳаллаларида ҳам МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар томонидан уйма-уй юрилган ҳолда хатловлар ўтказилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аёллар_дафтарининг_5_босқичи
#Ўрганиш
#Хатлов

Хабарингиз бор, туманимизда "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиладиган аёлларнинг рўйхатини шакллантириш учун ўрганишлар ва хатловлар жараёни давом этмоқда.

Шунингдек. Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг 4-сонли баён топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда "Аёллар дафтари"нинг
5-босқичига киритиладиган аёллар рўйхатини шакллантириш мақсадида туман ҳудудида жойлашган “Нафосат” ҳамда
“3-Катта Чилонзор” маҳаллалари худудида жойлашган ётоқхоналарда истиқомат қилувчи хотин-қизлар ҳамда ёлғиз аёллар ҳолидан хабар олинди.

Ўрганишлар жараёнида кўмакка муҳтож аёлларнинг яшаш тарзи ўрганилиб, "Аёллар дафтари" рўйхатига киритиш чоралари белгиланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтарининг_5_босқичи_Чилонзорда
#Хатлов_жараёнлари_ниҳоясига_етказилди

4 минг 779 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритилиши кутилмоқда


Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ва тумандаги 55 та маҳаллада фаолият олиб бораётган Хотин-қизлар фаоллари томонидан туманимизда яшовчи хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд аёллар рўйхатини шакллантириш бўйича хатлов жараёнлари ниҳоясига етказилди.

Хонадонма-хонадон юрилиб ўтказилган хатловлар натижасида жами 4 минг 779 нафар аёллар "Аёллар дафтари"нинг 6 та тоифаси бўйича рўйхатга киритилиши мўлжалланмоқда. Шулардан:

➡️ 1-тоифага, яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар сони - 546 нафарни;

➡️ 2-тоифага, яъни тадбиркорлик қилиш истагитда бўлган эҳтиёжманд хотин қизлар сони - 60 нафарни;

➡️ 3-тоифага, яъни боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар сони - 2026 нафарни;

➡️ 4- тоифага, яъни ижтимоий ёрдамга муҳтож 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ва тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони - 1минг 488 нафарни;

➡️ 5- тоифага, яъни уй-жойга муҳтож хотин-қизлар сони - 89 нафарни;

➡️ 6-тоифага, яъни қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган хотин-қизлар сони - 570 нафарни ташкил этади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2🔥1