Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Халқ_депутатлари_туман_кенгаши_фаолиятидан

📖 Дунёқараш... Инсоннинг бу дунёда қандай яшаши унинг фикрлашига, дунёқарашига боғлиқ. Ҳар кимда ҳаёт ҳақидаги тасаввурлар холис бўлса, ўзининг ҳаётида ҳам, жамиятда ҳам муаммо келтириб чиқармайди.

📖 Албатта, жамиятда холис фикрлай оладиган инсонларни тарбиялаш учун таълимга эътиборни янада кучайтириш керак бўлади. Таълим деганда мактаб ёки бошқа таълим муассасаларидаги ўқув жараёнларинигина тушунишимиз керак эмас. Бундан ташқари, ҳар бир инсон болалигидан ҳаётдан, ҳаётий воқейликлар ёзилган китоблардан узлуксиз таълим олиши керак.

📚 Бугунги кунда мамлакатимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор, ёшларнинг китобга меҳрини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар айнан шу мақсадга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

📚 Хусусан, куни кеча Чилонзор
тумани «Катта Қозиробод» МФЙ Нурхон 4-тор кўчасида жойлашган ижтимоий ҳимояга муҳтож, собиқ меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари истиқомат қиладиган 20 “Б” - сонли кўп қаватли уйда Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Нодир Ашрапов ташаббуси билан кутубхона ташкил этилди ва зарур жиҳозлар билан жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди.

📚 Мўжазгина кутубхонада ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналари жамланган бўлиб, ҳудуд аҳолисининг маънавий ривожланиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил қилишга хизмат қилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Халқ_депутатлари_туман_кенгаши_фаолиятидан

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Тошкент шаҳар
кенгаши томонидан аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш мақсадида спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур тадбир аёлларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама жисмонан баркамол етук қизларни тарбиялашга ҳисса қўшиш, жамиятда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчи аёллар сонини оширишга эришиш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу тадбирда
Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутатлари Л.Муротова ҳамда Р.Хиддиятуллиналар ҳам фаол иштирок этишди.

Мусобақа “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти қошидаги “Локомотив” марказий спорт клубида бўлиб ўтди.Аёллар эстофетанинг 5 та йўналиши бўйича 2 та команда бўлиб беллашдилар.

Мусобақа сўнгида барча иштирокчи аёлларга партиянинг эсталик совғалари ва дипломлари топширилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi