#Халқаро_кун
5 октябрь – Халқаро ўқитувчилар куни
📌 ЮНЕСКОнинг 1966 йил 5 октябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома қабул қилинган.
🌎 Мазкур ҳужжатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун яратилиши зарур бўлган энг муҳим шарт-шароитлар бўйича халқаро меъёрлар белгиланган.
🗓 Шу муносабат билан, ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонлаб келинади.
📝 Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.

www.unesco.org
ЮНЕСКО: Укрепление мира посредством образования, науки и культуры, коммуникации и информации
Узнайте больше о роли, видении и результатах деятельности ЮНЕСКО. ЮНЕСКО — это Организация Объединенных Наций по вопросам образования, науки и культуры. Наша цель — содействие укреплению мира и международной безопасности путем расширения международного сотрудничества
#Халқаро_кун
14 октябрь – Халқаро стандартлар куни
✅ Бу кун бутун дунёда ISO – Халқаро стандартлаш ташкилоти (International Organization for Standardization ) ташаббуси билан “Халқаро стандартлар куни” сифатида кенг нишонланади.
❕ISO 1946 йил 14 октябрь куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган дунёдаги бир қатор стандартлаш ташкилотлари конференцияси қарорига биноан ташкил топган.
📌 Халқаро сана ягона стандартларнинг аҳамиятини таъкидлашга, шунингдек, касбига масъулият билан ёндашадиган ўн минглаб билимли ва маҳоратли мутахассисларнинг хизматларини эътироф этишга чорлайди.

ISO
ISO - About ISO
ISO brings together global experts to develop International Standards that help solve problems and drive innovation.
#Халқаро_кун
24 октябрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни
📌 БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 1947 йилдаги 168 (II) резолюциясида 24 октябрь —БМТ Устави кучга кирган кунни "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни" деб эълон қилган.
Бугун БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, унга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

29 октябрь – Халқаро инсультга қарши кураш куни
📌 Бутунжаҳон Инсультга қарши кураш ташкилотининг 2004 йил 29 октябрь куни Ванкувер шаҳри (Канада)да ўтказилган конгрессида ушбу кунни Халқаро инсультга қарши кураш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.
🩺 Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ўлим даражаси бўйича юрак-қонтомир касалликлари биринчи ўринда туради. Бу хасталиклардан ҳар йили 17,9 миллион киши вафот этади.
Халқаро инсультга қарши кураш куни муносабати билан бир қатор мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ушбу касалликка қарши кураш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

РИА Новости
Всемирный день борьбы с инсультом
29 октября ежегодно отмечается Всемирный день борьбы с инсультом (World Stroke Day). Он проводится с 2006 года по инициативе Всемирной организации по борьбе с инсультом для повышение осведомленности об этом заболевании.
#Халқаро_кун
31 октябрь – Бутунжаҳон шаҳарлар куни
📌 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган резолюциясига асосан, 31 октябрь Бутунжаҳон шаҳарлар куни деб эълон қилинган.
БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди. 2050 йилга бориб, бу кўрсаткич 68 % га етиши мумкин. Шу боис дунё миқёсида шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, инсонларнинг фаровон турмуш кечиришини таъминлаш мақсадида 2016 йил 23 декабрь куни БМТ томонидан “Шаҳарларни ривожлантиришнинг янги дастури” қабул қилинган.

📌 26 ноябрь – Халқаро ахборот куни
Халқаро ахборотлаштириш академияси ташаббуси билан 1992 йил 26 ноябрь куни ташкил этилган Биринчи халқаро ахборот форуми доирасида ушбу кунни дунё миқёсида халқаро ахборот куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.
Бу сана ЮНЕСКО ҳамкорлигида 1994 йилдан бери дунёнинг турли мамлакатларида нишонлаб келинади.
Мазкур кунни нишонлашдан мақсад ҳар бир инсоннинг холис ва ҳаққоний ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.
Маълумотларга кўра, ахборотлар ҳажми дунёда ҳар икки йилда икки бараварга ортиб бормоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_кун
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
🫶🏻Адолатли жамиятда барча тенг ҳуқуқли!
🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
🫶🏻Адолатли жамиятда барча тенг ҳуқуқли!
🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
🔥4