Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Уч_авлод_учрашуви_Чилонзорда

Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани 200-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Уч авлод учрашуви" маънавий-маданий тадбири бўлиб ўтди. Учрашув давра суҳбати тарзида ташкиллаштирилди. Учрашувда "Нуроний" жамоатчилик кенгаши туман бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов, "Маҳалла" хайрия жамоа фонди туман бўлинмаси раҳбари Бахтиёр Раҳимов, туман ҳокимлиги Дин ишлари бўйича бош мутахассиси- Мирзаислом Мирзараҳмедов, “Хайробод”, “Хонтўпи” ва “Яккатут” маҳаллаларида яшовчи фаол нуронийлар иштирок этди.

Тадбирда мутасаддилар ва фаоллар мактаб ўқувчиларига юртимизнинг тарихи, бугунги куни ва келажаги ҳақида гапириб, одоб-ахлоқ, эътиқод масалаларига ҳам тўхтаб ўтдилар. Нуронийлар ва фаоллар томонидан ўқилган маърузалар ва ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб айтилган ўгитлар ёшларда чуқур таассурот қолдирди.


🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уч_авлод_учрашуви_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, туман ҳокимлиги би носида анъанавий "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

👉👉👉 Тадбир жараёнлари лавҳамизда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Уч_авлод_учрашуви_Чилонзорда

Чилонзор туманида маҳаллалардаги нуронийларимиз иштирокида "Уч авлод учрашуви" тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимизда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Жаҳон тиллари Университетининг Рус филологияси факультети талабалари билан ўтказилган учрашув ҳам ёшлар учун қизиқарли бўлди.

Тадбирда "Нуронийлар" кенгашининг туман бўлинмаси бошлиғи Тоир Каримов, "Чилонзор" маҳалласи нуронийлари Муродхон ота Эшонхўжаев, Жўра ота Холиқов, Бахтиёр ота Дўстхўжаев ва бошқа отахонлар иштирок этиб, ёшларга ҳаёт тажрибаларидан орттирган ўгитларини гапириб беришди.

Тадбирда ёшларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, улар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Туманимиз маҳаллалари ва таълим ташкилотларида бундай қизиқарли учрашувлар давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2