Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Туман_Фавқулодда_вазиятлар_бўлими_фаолиятидан
#Аҳоли_орасида_ўқув_амалий_машғулот_ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-май кундаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 158-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган "Зарқўрғон" МФЙ ҳудуида Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти, туман ФВБ ҳамда туман ФВДТга кирувчи ташкилотлар ҳамкорлигида "Зилзила ва табиий офатлар хавфи юзага келганда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, талофатларни камайтириш" юзасидан ўқув амалий машғулот ўтказилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Туман_Фавқулодда_вазиятлар_бўлими_фаолиятидан
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Мана юртимизда жазирама ёз даври ҳам ниҳоясига етиб, салқин ва сокин куз фасли кириб келмоқда. Энди ҳаво салқинлашиб бориши, ёғингарчиликлар бошланиши ҳам табиий. Айни долзарб дамларда ижтимоий объектлар ва кўпқаватли уйларнинг қишки мавсумга тайёргарлигини назорат қилиш ҳамда бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳам олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир.

Шу боис, Чилонзор тумани ФВБ ҳодимлари томонидан ҳудудда жойлашган ижтимоий соҳа обектлари ва кўп квартирали уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қозонхоналар, заҳира электр таъминоти ва уларнинг ишлаши учун ёқилғи мойлаш махсулотлари заҳираларининг ҳолати ўрганилиб аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши юзасидан объект раҳбарлари ва тегишли соҳа вакилларига тавсиялар берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi