Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.95K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Темир_дафтар_Чилонзорда

Ижтимоий ҳимоя давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Бу борада, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан йўлган қўйилган “Темир дафтар”ни юритиш тизими орқали эҳтиёжманд, моддий жиҳатдан қийналиб қолган оилаларга тизимли кўмак бериб келинмоқда.

Жумладан, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан жорий йил бошидан "Темир дафтар"га киритилган 445 та оилага керакли ёрдамлар берилиб, рўйхатдан чиқарилди. "Темир дафтар"да рўйхатда бўлган 403 та оилаларнинг аъзолари бўлган 77 нафар фуқарога соғлиғини тиклаш учун жами 1 миллиард 393 миллион 340 минг сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, 689 нафар фуқароларга бир марталик моддий ёрдам учун жами 2 миллиард 26 миллион 655 минг сўм ажратилди.

Ҳозирги кунда туманда "Темир дафтар"га киритилган оилалар сони 491 тани ташкил этади ва бу оилаларга ҳам ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Темир_дафтар_Чилонзорда
#2_сектор

Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи у́ринбосари И.Наримов ва Чилонзор тумани прокурори Ж.Муратов томонидан янги йил байрами арафасида “Темир дафтар”да рўйхатда турган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож бўлган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, уларнинг холидан хабар олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Темир_дафтар_Чилонзорда

Чилонзор туманида жорий йилнинг биринчи чораги давомида Темир дафтар”га киритилган 87 та оилаларга ҳар томонлама кўмаклар берилди.

Жумладан, рўйхатда турган 17 нафар фуқаронинг саломатлигини тиклаши учун ўтказиладиган жарроҳлик амалиётларига жами 344 миллион 675 минг 300 сўм маблағлар ўтказиб берилди.

Жумладан, “Тирсакобод” маҳалласида яшовчи тумандошимиз А.Ахмедовга жарроҳлик амалиёти учун 25 миллион сўм, “Хирмонтепа” маҳалласида яшовчи Р.Исаковга 39 миллион 657 минг сўм, “Гулистон” маҳалласида яшовчи К.Шокировага 45 миллион 847 минг 200 сўм, “2-Чарх Камолон” маҳалласи фуқароси З.Маматқуловага 30 миллион сўм, “Катта Дўмбиробод” маҳалласида яшовчи Қ.Пўлатовга 26 миллион 700 минг сўм, “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи Д. Иброҳимовага 30 миллион 549 минг сўм маблағлар даволанадиган тиббий муассасалари ҳисоб рақамларига тушириб берилди.

Узоқ йиллар давомида кам даромадли бўлгани туфайли соғлигини тиклаш учун жарроҳлик амалиётига маблағ тополмай юрган, ҳозирда эса давлатимиз томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига ўз саломатликларини тиклаётган барча тумандошларимиз бу кўмак ва эътибор учун, аввало, шундай инсонпарвар сиёсат олиб бораётган давлатимиз раҳбаридан ва барча масъул ижрочилардан жуда миннатдор эканлигини билдирмоқда.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi