Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.51K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
28 files
9.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Таълим_тарбия

Ички рўйхатда турувчи ўқувчилар “Драма”тўгаракларига жалб этилган

🔷 Мактаб таълим ўчоғи бўлиши билан бирга тарбия маскани ҳамдир. Чунки мактабларда болаларга маънавият асослари, адабиёт фанлари орқали ҳаётда тўғри йўлни танлаш бўйича тавсиялар бериб борилади. Бундан ташқари, таълим масканида қоидабузарлик қилаётган ўқувчиларни тўғри йўлга солиш учун ҳам мактаб маъмурияти, психолог мутахассислар ва ИИОФМБ ходимлари ҳамкорлигида тизимли чора-тадбирлар ҳам олиб борилади.

🔷 Чилонзор тумани Халқ таълими бўлими томонидан бундай тадбирларнинг ноаъанавий ва самарали усулларидан ҳам фойдаланилмоқда. Жумладан, ички тартиб-қоидаларни бузувчи, мактабнинг ички рўйхатига киритилган ўқувчилар “Драма” тўгарагига жалб этилган. Бу усул шуниси билан аҳамиятлики, турли салбий хулқли ва ижобий хулқли образларни саҳнада ўйнаб берган ўқувчилар ўзларининг айрим қилмишлари қай даражада хато эканлигини тезроқ англаб етади.

🔷 Шунингдек, куни кеча туманнинг 162-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, ИИОФМБ, туман ХТБ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Биз жиноятчиликка қаршимиз” деб номланган тадбир якунида ҳам айнан мактабда турли “шўхлик”лар қилгани учун ички рўхатга киргизилган ўқувчилардан иборат “Драма” тўгараги қатнашчилари томонидан йиғилганларга турли саҳна кўринишлари қўйиб берилди.

👉 Туман мактабларида худди шу каби қизиқарли тадбирлар тизимли равишда ўтказиб келинмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi