Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
27 files
9.27K links
Download Telegram
#Юриш_Саломатлик #Саломатлик_бойлик.
#Чилонзорда #Саломатлигим_учун_5000_қадам

🇺🇿2021 йилнинг 27 февраль #Шанба куни
🕟9:30да
Чилонзор туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳафтанинг шанба куни ташкил этиб келинаёнган #Юриш_марафонининг навбатдагиси Бунёдкор шох кўчаси бўйлаб ташкил этилдади.

💠#Ташриф_буюринг
💠#Иштирок_этинг
💠Саломат_бўлинг

🇺🇿Барча иштирокчиларни соат 09:30да Метронинг Новза (собиқ Ҳамза) бекати ёнидаги Макро супермаркети олдида кутиб қоламиз.

П/С 🚶‍♂️🚶‍♀️Юриш марафони 2-Сектор худудида ташкил этилади.

🔴Эслатма: ўтган ҳафтанинг шанба куни юриш марафони туман Ҳокими Сектори худудида Сўгалли ота кўчаси бўйлаб ташкил этилиб, 2000 дан ортиқ туман аҳолиси ва ёшлар иштирок этишган эди. Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
#Ташриф

Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов Чилонзор туманига келди

Айни даврда юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Чилонзор туманида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Бугун Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов раҳбарлигидаги масъул мутасаддилар туманнинг 3-секторида жойлашган “Бешчинор” маҳалласида бўлиб, маҳаллани ободлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Президент маслаҳатчиси туман ҳокими Сарвар Махаметов ва бошқа масъуллар билан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва режалар ҳақида суҳбатлашди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташриф

Чилонзор тумани ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Куни кеча Чилонзор тумани ҳудудини ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун туманга Президент Администрацияси масъул ходими Собиржон Ҳасанов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ЙҲХББ раҳбари ва бошқа масъул идоралар вакиллари келди. Масъуллар туман ҳокими ҳамда ҳокимлик мутасаддилари билан бирга тумандаги ижтимоий объектларда, маҳаллаларда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар жараёнида ҳудудларда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар, ҳудудни ободонлаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлиниб, уларга маҳалла аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш масалаларида керакли тавсиялар берилди.

👉👉👉Бу ҳақдаги лавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола этамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Аҳоли_саломатлиги #Ташриф#

Хорижлик мутахассислар 39-сонли Оилавий поликлиника фаолияти билан танишди

Туманимиз аҳолисига бирламчи тиббиёт хизматини кўрсатаётган оилавий поликлиникаларда хизмат сифати кундан-кунга яхшиланмоқда. Шунингдек, ўтган йили тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган 39-сонли оилавий поликлиникада ҳам жаҳон стандарти даражасидаги тиббий хизматлар йўлга қўйилган.

Бугун айни шу тиббий муассасага Буюк Британиядан бир гуруҳ Қироллик тиббиёт жамоасининг вакиллари келиб, поликлиникада аҳоли ва тиббий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi