Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.8K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Чилонзор тумани бўйича “
Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи босқичи доирасида келиб тушган лойиҳалар

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

👏
Ташаббусли бюджет жараёнларининг жорий йилдаги иккинчи босқичида Чилонзор тумани бўйича 13 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

🔷 200-сонли умумтаълим мактабига очиқ сузиш ҳавзаси қуриш лойиҳаси 2 минг 912 та овоз олди ва ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 200 миллион сўм;

🔷 201-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдонини янги ҳолатга келтириш лойиҳаси 1 минг 737 та овоз олди ва мазкур лойиҳа учун 390 миллион сўм;

🔷 586-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳаси 1 минг 652 та овоз олди ва бу лойиҳа учун 542 миллион сўм;

🔷 561-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳаси 1 минг 569 та овоз олган ва лойиҳа учун 539 миллион сўм;

🔷 173-сонли умумтаълим мактабига мебел жиҳозлари харид қилиш таклифи бўйича 1 минг 405 та овоз тўпланган ва ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 200 миллион сўм;

🔷 363-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг атрофини девор билан ўраш таклифига 1 минг 403 та овоз берилган ва бу лойиҳа учун 300 миллион сўм;

🔷 265-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг эшик ва ромларини янгилаш таклифи 1 минг 397 та овоз олган ва бу лойиҳа учун 990 миллион сўм;

🔷 90-сонли умумтаълим мактабига компьютер жамланмалари ва фаоллар залига ўриндиқлар сотиб олиш таклифини ҳам 1 минг 397 та овоз маъқуллаган ва бу лойиҳа учун 400 миллион сўм;

🔷 202-сонли умумтаълим мактабининг ҳожатхона қисмини таъмирлаш таклифига ҳам 1 минг 359 та овоз берилган ва бу лойиҳага 500 миллион сўм;

🔷 462-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳасига 1 минг 344 та овоз берилган ва лойиҳа учун 395 миллион сўм;

🔷 195-сонли умумтаълим мактаби яшил ҳудудидаги суғориш тизимини таъмирлаш лойиҳасига 1 минг 315 та овоз тўпланган ва лойиҳа учун 350 миллион сўм;

🔷 202-сонли умумтаълим мактабига замонавий электрон доскалар харид қилиш таклифига 1 минг 282 та овоз берилган ва лойиҳа учун 400 миллион сўм;

🔷 114-сонли умумтаълим мактабига мебел жиҳозлари харид қилиш таклифи ҳам 1 минг 133 та овоз олган ва бу лойиҳа учун 700 миллион сўм маблағлар ажратилиши мўлжалланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

👏
Ташаббусли бюджет жараёнларининг жорий йилдаги иккинчи босқичида Чилонзор тумани бўйича 13 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

🔷 200-сонли умумтаълим мактабига очиқ сузиш ҳавзаси қуриш лойиҳаси 2 минг 912 та овоз олди ва ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 200 миллион сўм;

🔷 201-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдонини янги ҳолатга келтириш лойиҳаси 1 минг 737 та овоз олди ва мазкур лойиҳа учун 390 миллион сўм;

🔷 586-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳаси 1 минг 652 та овоз олди ва бу лойиҳа учун 542 миллион сўм;

🔷 561-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳаси 1 минг 569 та овоз олган ва лойиҳа учун 539 миллион сўм;

🔷 173-сонли умумтаълим мактабига мебел жиҳозлари харид қилиш таклифи бўйича 1 минг 405 та овоз тўпланган ва ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 200 миллион сўм;

🔷 363-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг атрофини девор билан ўраш таклифига 1 минг 403 та овоз берилган ва бу лойиҳа учун 300 миллион сўм;

🔷 265-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг эшик ва ромларини янгилаш таклифи 1 минг 397 та овоз олган ва бу лойиҳа учун 990 миллион сўм;

🔷 90-сонли умумтаълим мактабига компьютер жамланмалари ва фаоллар залига ўриндиқлар сотиб олиш таклифини ҳам 1 минг 397 та овоз маъқуллаган ва бу лойиҳа учун 400 миллион сўм;

🔷 202-сонли умумтаълим мактабининг ҳожатхона қисмини таъмирлаш таклифига ҳам 1 минг 359 та овоз берилган ва бу лойиҳага 500 миллион сўм;

🔷 462-сонли давлатга қарашли мактабгача таълим ташкилотининг иситиш тизимини таъмирлаш лойиҳасига 1 минг 344 та овоз берилган ва лойиҳа учун 395 миллион сўм;

🔷 195-сонли умумтаълим мактаби яшил ҳудудидаги суғориш тизимини таъмирлаш лойиҳасига 1 минг 315 та овоз тўпланган ва лойиҳа учун 350 миллион сўм;

🔷 202-сонли умумтаълим мактабига замонавий электрон доскалар харид қилиш таклифига 1 минг 282 та овоз берилган ва лойиҳа учун 400 миллион сўм;

🔷 114-сонли умумтаълим мактабига мебел жиҳозлари харид қилиш таклифи ҳам 1 минг 133 та овоз олган ва бу лойиҳа учун 700 миллион сўм маблағлар ажратилиши мўлжалланган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда
⚽️⚽️⚽️Тирсакободлик ўқувчилар учун янги футбол майдони қуриб берилди⚽️⚽️⚽️

⚽️ Чилонзор тумани тасарруфидаги 201-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида таъмирлаб, замонавий шаклга келтирилган спорт майдонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🎄🎄🎄Айтиш жоизки, мактаб жамоаси учун Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилган бу спорт майдони Янги йилга муносиб совға бўлди. Туман ҳокимлиги, туман Халқ таълими бўлими ва “Тирсакобод” маҳалла раиси ва фаоллари иштирок этган ушбу тадбирда меҳмонлар ўқувчиларни янги спорт иншооти билан қутлади. Ушбу спорт майдончаси қурилишида хизмат кўрсатган қурувчиларга эса мактаб маъмуриятининг ташаккурномаси тақдим этилди.🎄🎄🎄

🏃‍♂️🏃‍♂️🏃‍♂️Тадбир якунида янги футбол майдонида 11-синф ўқувчилари иштирокида рамзий маънода дўстлик учрашуви ташкил этилди. 🏃‍♂️🏃‍♂️🏃‍♂️

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Туманимизнинг “Тирсакобод” маҳалласи аҳолиси “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси имкониятларидан кенг фойдаланиб келмоқда. “Тирсакобод” ва “Яккатут” маҳаллаларида айни шу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар “Ўзбекистон 24” телеканали дастурларида батафсил ёритилди.

👉👉👉 Махсус репортаж | «Ташаббусли бюджет» - халқ ишончини қозонаётган лойиҳа
#17apr #uzbekiston24

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташаббусли_бюджет

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-апрелдаги ПҚ-117-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида “
Ташаббусли бюджет” жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғиш юзасидан маҳалла фуқаро йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчиларидан ташаббусли буджет жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғилиб вужудга келаётган муаммолар ўрганилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек “Телеграм” ижтимоий тармоғида таклиф ва мулоҳазаларни қабул қилиш учун махсус бот
https://t.iss.one/Openbudget_taklifbot ишга туширилганлиги, ушбу бот орқали вужудга келаётган муаммоларга жавоб олиш ва ўзларининг таклифларини қолдириш мумкинлиги, қолдирилган таклифлар “Ташаббусли буджет” жараёнини такомиллаштиришда этибор қаратилиши тўғрисида тушунтирилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 3-майдаги “ОБОД ҚИШЛОҚ” ВA “ОБОД МAҲAЛЛA” ДAСТУРЛAРИНИ ЖAМОАТЧИЛИК ФИКРИ AСОСИДA ТAШAББУСЛИ БЮДЖЭТЛAШТИРИШ ЖAРAЁНЛAРИ ОРҚAЛИ AМAЛГA ОШИРИШ ТAРТИБИ ТЎҒРИСИДAГИ НИЗОМНИ ТAСДИҚЛAШ ҲAҚИДAГИ 183-сонли қарорига асосан эндиликда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жорий йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ буджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланиши ва таклиф қолдириш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташаббусли_бюджет_ижроси_Чилонзорда

Туман ҳокими “
Ташаббусли бюджет” танловида ғолиб бўлган объектлардаги таъмирлаш ишларини ўрганди

Чилонзор туманида "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"дан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган 2023 йил биринчи мавсумда ғолиб деб топилган тадбирлар тўлиқ молиялаштирилган ва бугунги кунда барча ғолиб бўлган лойиҳаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги 17 та умумтаълим мактабларида бугунги кунда ташаббусли бюджет маблағлари асосида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туманнинг 163-, 195-, 79-, 173-, 200-, 138-, 201-, 202, 217-, 182-, 101-, 126-, 280-, 178-, 164-, 168-, 162- сонли мактабларида ғолиб бўлган лойиҳалар асосида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар мазкур мактабларда давом этаётган таъмирлаш ишларини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида ишларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилди ва аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағ фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди. Муҳими, “Ташаббусли бюджет” – мамлакатимизда ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган янгиланиш ҳамда ислоҳотларга ҳамоҳанг лойиҳа эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Айнан “Ташаббусли бюджет” туфайли Чилонзор туманида ҳам ижтимоий объектларнинг моддий-техник имкониятлари яхшиланмоқда.

2023 йилнинг биринчи босқичида туманимизда “Ташаббусли бюджет”га йўналтирилган таклифлардан 25 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Бугунги кунда ана шу ғолиб лойиҳалар асосида ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, туманимиздаги 600 нафар болажонлар таълим-тарбия олиб келаётган 586-сонли МТТда ҳам айни дамда ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Биз бевосита ушбу МТТда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, таъмирлаш жараёнларини тасвирга олдик.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ташаббусли_бюджет_ижроси_Чилонзорда

#Мактаблардаги_таъмирлаш_ишлари_ўрганилди

Бугунги кунда Чилонзор туманидаги 79-,138-,162-,163-,173-,178-, 182-,195-,200-,201-,202-,280- сонли умумтаълим мактаблари биноларида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Албатта, қурилиш таъмирлаш ишлари сифатли бўлиши учун олиб борилаётган ишларни назорат қилиш ва қурувчиларга керакли тавсияларни, таклифларни ўз вақтида билдириш бу борада муҳим вазифа саналади.

Шу боис, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Собир Мамадалиев ва тегишли масъуллар биргаликда таъмирланаётган обеъктларда бўлиб, қурилиш-таъмирлаш жараёнларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан қурувчи ташкилотлар масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббусли_бюджет_ижроси_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги 462-сонли МТТнинг болалар ўйин майдончалари ва ҳовли қисми “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ижроси доирасида таъмирдан чиқарилмоқда.

👉👉👉Биз айни манзилда бўлиб таъмирлаш жараёнларини тасвирга олдик.

@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағ фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди.

Муҳими, “Ташаббусли бюджет” – мамлакатимизда ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган янгиланиш ҳамда ислоҳотларга ҳамоҳанг лойиҳа эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.


Айнан “Ташаббусли бюджет” туфайли Чилонзор туманида ҳам ижтимоий объектларнинг моддий-техник имкониятлари яхшиланмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи босқичида туманимизда “Ташаббусли бюджет”га йўналтирилган таклифлардан 25 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Бугунги кунда ана шу ғолиб лойиҳалар асосида ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, туманимиздаги 300 нафардан кўпроқ болажонлар таълим-тарбия олиб келаётган 526-сонли МТТда ҳам айни дамда қурилиш-таъмирлаш ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Биз бевосита ушбу МТТда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, таъмирлаш жараёнларини тасвирга олдик.

👉👉👉 Туманимиздаги 526-МТТда қандай янгиланишлар бўлади ва таъмирлаш ишлари қачон якунига етади?

👉👉👉 Шу ҳақдаги аниқ маълумотлар билан лавҳамиз орқали танишинг.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ташаббусли_бюджет_ижроси_Чилонзорда
#195_мактаб

Давлатимиз раҳбари томонидан таълим тизимини ислоҳ қилишга, мактаблар инфратузилмасини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янги-янги мактаблар, мактаб-интернатлар қурилиб, иқтидорли ўқувчиларга сифатли билимлар бериш йўлга қўйилди. Бундан ташқари, барча умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар учун қулай шарт-шароит яратишда ҳам тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Мактаблар ва МТТлар жамоасининг аҳоли билан биргаликда "Ташаббусли бюджет" имкониятларидан фойдаланаётгани ҳам бу борада яхши самара бермоқда. Жумладан, бу йилги "Ташаббусли бюджет"нинг биринчи босқичида Чилонзор туманидаги 12 та мактаб ва 4 та МТТ нинг таклиф қилган лойиҳалари ғолиб деб топилган.

Айтиш жоизки, туманда бугунги кунда ғолиб чиққан лойиҳалар ижроси тўла амалга оширилди. Мактаб ва МТТларда ютиб олинган маблағ эвазига таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Шунингдек, туманимиздаги 195-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳам айни "Ташаббусли бюджет"га таклиф бериб, овоз йиғишда фаол иштирок этиб, мактабнинг 2 та кириш йўлакларини замонавий услубда таъмирлашга эришди. Таъмир ишлари жараёнида йўлакларнинг поллари янгиланди, кириш эшик ва қатор дераза ойналари замонавий акфа ромларга алмаштирилди, деворлар бўялди, спорт зал ва кириш зиналари ҳам таъмирланиб шинам кўринишга келтирилди.

👉👉👉 Мактабда "Ташаббусли бюджет" асосида амалга оширилган ишларни лавҳамиз орқали ўзингиз кўришингиз мумкин.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Бугун «
Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилнинг 2-мавсуми якунланди. Ғолиблар рўйхати Open Budget сайтида эълон қилинди.

Овоз бериш босқичи якунларига кўра, Чилонзор тумани бўйлаб жами 9 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун эса 11 134 000 000 сўм маблағ ажратилган.

Жумладан, 👉👉👉 Туманда жойлашган Хирургия маркази ҳудудида ходимлар ҳамда беморларга қулайлик яратиш мақсадида 1 500 кг оғирликда бўлган кўтарилиш баландлиги 10 қават бўлган 2 дона лифт ускунаси ўрнатилиши юзасидан;

👉👉👉 ТДИУ қошидаги академик лицей ҳудудида ўқувчилар учун замонавий универсал спорт майдони яъни юмшоқ қопламали валейбол ва баскетбол майдони, ўлчами 40/20м бўлган футбол майдони, қисқа югуриш йўлаклари ҳамда wоркоут қуриш бўйича берилган лойиҳа;


👉👉👉 Чилонзор тумани 34-сон оилавий поликлиникасига ахолига сифатли тиббий хизмат курсатиш учун замоновий тиббиёт ускуналари ва оргтехника харид килиш лойиҳаси;

👉👉👉 90-сонли умумтаълим мактабига 8 та замонавий электрон-интерактив доскалар, 10 та комплект юқори синф ўқувчилари ўқув хонаси учун мебел жиҳозлари, ўқитувчилар хонаси учун мебел жиҳозлари, меҳнат хонаси учун 4 та тикув машинаси, юқори синф ўқув хоналари учун 6 дона смарт телевизор, 10 кв лик қуёш панели харид қилиш лойиҳаси;

👉👉👉 217-сонли умумтаълим мактабининг спорт залини замонавий шаклда таъмирлаш, пол қисмини янгилаш, эшик ва ромларни акфа ромларга алмаштириш, ёритиш тизимини янгилаш, ўқувчилар кийиниш хонаси, тренерлар хонасини ҳамда хожатхоналарни таъмирлаш, шунингдек, мактаб ҳовлисидаги жойлашган таъмирталаб бинони ҳам замонавий шаклда таъмирлаб, тўгарак машғулотлари ўтадиган хоналарга айлантириш бўйича берилган лойиҳа;

👉👉👉 195-сонли умумтаълим мактабининг Информатика хонаси учун 2 дона кондинционер, 10 та синф хоналари учун мебеллар тўплами, 12 та замонавий интерактив доска, 10 квли қуёш панели харид қилиш бўйича лойиҳа;

👉👉👉 Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 201-сонли умумтаълим мактабига информатика хонаси учун 16 дона компьютер жамланмаси, фаоллар залига 2 дона кондиционер, 1 дона 10 кв лик қуёш панел, информатика ва ўқитувчилар хонаси учун 6 дона кондиционер, 5 дона моноблок, 4 дона тикув машинаси, 1 дона овоз кучайтиргич жамланмаси, 18 дона интерактив замонавий доска харид қилиш юзасидан киритилган таклиф лойиҳаси;

👉👉👉 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалига замонавий тиббий жиҳозлар харид қилиш лойиҳаси;

👉👉👉 Чилонзор тумани 37-сон оилавий поликлиникага аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун замоновий тиббий ускуналар ва компьютер жиҳозлари харид қилиш лойиҳаси каби 9 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

👏👏👏Ғолиб лойиҳалар эгаларини бу ютуқлари билан табриклаймиз ва “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фаол иштирок этганлари учун туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз. 👏👏👏

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Хабарингиз бор, туманимизда кўпгина ижтимоий объектлар "Ташаббусли бюджет" маблағлари ҳисобига таъмирланмоқда ва жиҳозланмоқда. Шунингдек, ўтган йили
Чилонзор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 34-сонли оилавий поликлиника жамоаси ҳам жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш мақсадида “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этиб ғолиб бўлди.

Аҳолининг ўзлари яшаётган ҳудуддаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тиббиёт соҳасини яхшилаш юзасидан киритган таклифлари “Очиқ бюджет” ахборот порталига электрон шаклда жойлаштирилиб, уч босқичда амалга оширилди.

"Ташаббусли бюджет"дан ютиб олинган маблағлар ҳисобига оилавий поликлиникага тиббий жиҳозлар сотиб олинди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Раъно Носирова “Ташаббусли бюджет” жараёни орқали харид қилинган тиббий жиҳозларни кўздан кечирди ҳамда шифокор ва ҳамшираларга бу жиҳоз ва ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

📣📣📣 Ҳурматли тумандошлар, шу ўринда эслатиб ўтамиз, Иқтисод ва молия вазирлиги томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилдаги 1 мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Ушбу жараёнларга онлайн иштирок этиш бевосита Иқтисод ва молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

👉👉👉Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг ва маҳаллангиздаги сизни қийнаб турган муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшинг!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ташаббусли_бюджет_жараёнлари_Чилонзорда

217-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, шунингдек, маҳаллалардаги йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектларни таъмирлаш ва жиҳозлаш йўналишларида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси муҳим ўрин тутмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган йили лойиҳанинг иккинчи босқичида Чилонзор туманида ғолиб деб топилган 9 та лойиҳанинг 4 таси умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича берилган таклифлар эди. Айни лойиҳаларнинг 3 таси яъни 90-, 195-, 201-сонли умумтаълим мактаблари учун турли жиҳозлар олиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда барча жиҳозлар олинди ва мактаблар жамоаси фойдаланмоқда.

Мактаб биносини таъмирлаш ва қўшимча хоналар қуриш бўйича таклифи ғолиб чиққан 217-сонли умумтаълим мактабида эса бугунги кунда таъмирлаш жараёнлари давом этмоқда.

Туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан мактабда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўрганилиб керакли тавсиялар бериб келинмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
1
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

Жорий йилда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг биринчи босқичида туманимиздаги Республика Тез тиббий ёрдам илмий маркази биносини таъмирлаш ишлари ҳам ғолиб деб топилган эди.

Айни пайтда тиббий муассасадаги таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Куни кеча туман ҳокими ўринбосари Алишер Ҳатамов ва тегишли масъуллар тиббий марказда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси маблағлари эвазига амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан танишди. Бинони қайта таъмирлаш туфайли бинода яна 30 та койка, яъни 30 нафар беморлар учун жой ташкил қилинди.

Шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар учун жой муаммо бўлиб турадиган тиббий муассаса жамоаси шифохонада яратилган бу қулайлик учун мамнун бўлишмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ИЛМИЙ МАРКАЗИ БИНОСИНИНГ ФАСАД ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНДИ ВА КУТИШ ЗАЛИ БАРПО ЭТИЛДИ

"Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2024-йил 1- ва 2-мавсумларида туманимизда жойлашган Соғлиқни сақлаш тизими объектлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълим бўлими тассаруфидаги умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотлари ғолиб лойиҳалар қаторидан ўрин олган эди. Унга кўра, мазкур лойиҳалар "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"дан ажратилган маблағлар ҳисобига тўлиқ молиялаштирилди.

Шунингдек, 1-мавсум доирасида Республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази биносининг фасад қисми жорий таъмирланди. Шу билан бирга тиббий муассасага келган беморлар ва фуқаролар учун кутиш зали қурилди.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
#Йил_саҳисоби
#Ташаббусли_бюджет_Чилонзорда

2024 йил 1-босқичда:

💤 Чилонзор туманида “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компанияси буюртмачилигида жорий йилда жами 4 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун жами 5,280 млн сўм маблағ ажратилган.

💤 (Лойиҳа-смета хужжтлари ишлаб чиқилиб, экспертиза ҳулосалари олинди ҳозирда пудрат ташкилотларни аниқлаш учун электрон тендер тизимига жойлаштирилди)

Жумладан, 4 та ижтимоий соҳа объектлари:

📍 1. Чилонзор тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабини жорий таъмирлаш;

📌 2. Чилонзор туманидаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказини мукаммал таъмирлаш;

📌3. 217-сонли умумтаълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш;

📌 4. 79-сонли умумтаълим мактабининг ўқув биносини мукаммал таъмирлаш.


😎 2024 йил 2-босқичда:

Чилонзор туманида “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компанияси буюртмачилигида жорий йилда жами 3 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун бўлиб, жами 3,220 млн сўм маблағ ажратилган.

(Лойиҳа-смета хужжтлари ишлаб чиқилиб, экспертиза ҳулосалари олинди ҳозирда пудрат ташкилотларни аниқлаш учун электрон тендер тизимига жойлаштирилди)

😎 Жумладан, 3 та ижтимоий соҳа объектлари

📌 1. В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия биносида 2 та лифтларни янгилаш;

📌 2. Тошкент давлат Иқтисодиёт унивеститети академик лицейи ҳудудида спорт майдончаси қуриш;

📌 3. 217-сонли умумтаълим мактаби биносини жорий таъмирлаш;

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1😁1
1736953732834-141253.pdf
4.6 MB
#Ташаббусли_бюджет

Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар буджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ташаббусли_бюджет_ижроси_Чилонзорда

Туманимизда 2024 йилда 33-сонли оилавий поликлиниканинг «Бешқўрғон» филиалини таъмирлаш ишлари бўйича таклиф этилган лойиҳа ташаббуси етарли овоз йиғиб ғолиб бўлган эди.

Наврўзи олам байрами яқинлашаётган айни кунларда шу мўъжаз тиббий муассасани таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Энг сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари охирига етказилиши арафасида бўлган поликлиникада бўлиб, жараёнларни тасвирга олдик ва бу борада масъулларнинг ва аҳолининг фикр-мулоҳазаларини билишга қизиқдик.

😐😐😐Видеолавҳамиз шу ҳақда

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3