#Тадбиркорлик_ўқув_курслари
Тадбиркорлик истагидаги 322 нафар хотин-қизлар ўқув курсларини битирди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги "Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 376-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани Тадбиркорлик марказининг малакали мутахассислари томонидан 60 соатлик ўқув дастури доирасида 27 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик сирлари ўргатилди ҳамда сертификатлар тақдим этилди.
Мазкур ўқув дастурлар доирасида йил давомида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 322 нафар хотин-қизларга сертификатлар тақдим этилган бўлиб, келгусида тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi