Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сектор_раҳбари_ташаббуси
Туман прокурори ташаббуси билан Анҳор канали тозаланмоқда
Президентимиз томонидан туманлардаги секторлар раҳбарларига ўз сектори ҳудудидаги барча муаммоларни тезкорликда бартараф этиш бўйича кўплаб топшириқлар берилган ва сектор раҳбарларининг кўпчилиги бу вазифани изчил бажариб келмоқда.
Туманимизнинг иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ҳам шундай жонкуяр ва ташаббускор раҳбарлардан биридир. Бугун Жаҳонгир Муротов хайрли ташаббус билан чиқиб, туманимизнинг 2-сектори ҳудудидан оқиб ўтувчи "Анҳор" каналини тозалатиш ишларига бош-қош бўлмоқда.
"Анҳор" канали Тошкент шаҳар Каналлар бошқармаси ишчилари томонидан сувни вақтинча тўхтатиб қўйган ҳолда тозалаб чиқилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қадим бобокалонларимиз сувни азиз билганлар ва доимо сувнинг тоза бўлишига эътибор қаратганлар. Чунки ҳудуднинг ҳавоси ва иқлими, шу манзилда яшовчиларнинг саломатлиги ҳам шу ҳудудда мавжуд ҳавзаларидаги сувнинг тозалигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Туман ҳудуди тозалиги ва ободлиги учун жон куйдириб, хайрли ташаббуслар билан чиқаётган 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Муротовга ҳамда каналда тозалаш ишларини олиб бораётган Тошкент шаҳар Каналлар бошқармаси ишчиларига туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi