Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Саломатлигингизни_асранг

Эмлаш ишлари давом эттирилмоқда

Чилонзор туманида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун ҳам туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари ва МТТ директорлари тўлиқ эмланмоқда. Бундан ташқари, 2-Катта Чилонзор, Катта Хирмонтепа, Тирсакобод маҳаллаларида кўчма эмлаш пунктлари ташкил этилиб, аҳолини ҳам эмлаш ишлари бошлаб юборилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Саломатлигингизни_асранг
#Чилонзорда_эмлаш_ишлари_давом_этмоқда

Фуқароларимизнинг вакцинани қабул қилиши ўз соғликлари учун босилган дадил қадамдир. Чунки, инсонлар доимий равишда жамоа бўлиб яшаб келади ва яшашда давом этади. Вакцина қабул қилиш эса инсон саломатлигини мустаҳкамлайди, инсонларни ўзаро муносабатларининг жипслашувига имкон беради. Шундай экан, коронавирус пандемиясидан қандай сақланиш ҳам ўзимизга боғлиқ.

Шундан келиб чиқиб бугунги кунда Чилонзор туманида аҳоли ва ташкилотлар жамоаларини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, бугун Чилонзор тумани “Махсустранс” корхонаси ходимлари ва ишчилари тиббиёт ходимлари томонидан тўлиқ эмланмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Саломатлигингизни_асранг
#Чилонзорда_эмлаш_ишлари_давом_этмоқда

Бугунги кунда Чилонзор туманида аҳоли ва ташкилотлар жамоаларини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, бугун Чўпонота ҳамда Катта Дўмбиробод маҳаллалари аҳолиси ҳам туман тиббиёт бирлашмаси ташкил этган кўчма эмлаш пункти шифокорлари ва ҳамширалари томонидан эмланмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Саломатлигингизни_асранг
#Чилонзорда_эмлаш_ишлари_давом_этмоқда

Фуқароларимизнинг вакцинани қабул қилиши ўз соғликларини асраши учун жуда муҳим воситадир. Коронавирус инфекцияси бутун инсоният саломатлигига хавф солиб турган ҳозирги пандемия даврида ҳар биримиз бу борада масмъулият ҳис қилишимиз керак.
Шу боис, Чилонзор туманида аҳоли ва ташкилотлар жамоаларини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, бугун Чилонзор тумани “Сувсоз” корхонаси ходимлари ва ишчилари, “Аксу” рестарани ишчи ва ходимлари кўчма вакциналаш пунктлари шифокорлари томонидан тўлиқ эмланмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Саломатлигингизни_асранг

29 июль куни туманимизда 556 нафар фуқаро ковидга қарши эмланди

Шундан:

- Эстелло фирмасининг 101 нафар;
- Чилонзор буюм савдо комплекси ходимларининг 97 нафар;
- Туман “Сувсоз” корхонаси ходимларининг 80 нафар
- Интер Инжинерия корхонаси жамоасидан 80 нафар;
- Ҳамкорбанк ходимларининг 40 нафар
-Аъло тамаддихонасининг 26 нафар
-Пучон Университетининг 22 нафар
- Радикс корхонасининг 20 нафар;
-Межик сити боғининг 20 нафар;
- Эвос кафеси ишчи ва ходимларининг 20 нафари;
-Агробанкнинг 19 нафар;
Ва бошқа объектларнинг ходимлари ўз хоҳишига кўра вирусга қарши вакцина олди.

Ҳурматли фуқаролар! Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда вакциналарни ўз вақтида олишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Огоҳ_бўлинг
#Саломатлигингизни_асранг

Ўзбекистонда пандемия бошидан буён янги антирекорд — бир суткада 1037 кишида коронавирус аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистонда 16 январь куни 1037 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 206 122 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 535 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланганди. Шундан буён коронавирусга чалинганлар сони орта бошлади. 8 январь куни 369 кишида, 9 январда 389 кишида, 10 январда 425 кишида, 11 январда 604 кишида, 12 январда 714 кишида, 13 январь куни 824 кишида, 14 январда 876 кишида, 15 январда эса 912 кишида касаллик тасдиқланди.

👉👉👉Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилди. Жумладан, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди, эмланмаган ходимлар ишга қўйилмайди. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi