Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сайёр_қабул_Чилонзорда

Қабул жараёнида 22 нафар фуқаронинг муаммоси ҳал этилди

Чилонзор туманида жойлашган Пучон университети биносида Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Сирожиддин Эшмаматов, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи Юнусжон Насимжонов, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман сектор раҳбарлари иштирокида 4-секторга тегишли 14 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 36 нафар фуқароларнинг муаммолари кўриб чиқилди. Шундан 22 нафар фуқароларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Хусусан, касбга ўқитиш учун йўлланмалар, тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит, субсидия асосида асбоб-ускуна, саломатлигини тиклаш учун тўлов, ўқув муассасасига контракт тўловлари тўлаб берилганлиги тўғрисидаги сертификатлар тақдим этилди.

14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари вақт талаб қилганлиги сабабли ижроси назоратга олиниб масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сайёр_қабул_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Чилонзор туманидаги 131-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул жараёнида 36 нафар фуқародан жами 36 та масалалар бўйича мурожаат келиб тушди. Қабул жараёнида масъулларга Олий таълим йўналишида 11 та, соғликни сақлаш ва дори-дармон масаласида 2 та, уй-жой, ер билан таъминлаш масаласида 2 та, моддий ёрдам олиш масаласида 3 та ва бошқа масалаларда 18 та мурожаатлар бўлди.

Айтиш жоизки, сайёр қабул жараёнида мурожаатларнинг 13 таси жойида ҳал этилди, 11 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 12 та мурожаатни бартараф этиш қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.

Бундан ташқари, сайёр қабул доирасида 10 нафар ёшга олий ўқув юрти тўлов контракт суммасининг 50 фоизи миқдоридаги маблағини “Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб бериш бўйича сертификатлар ҳамда 3 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида тикув машинаси ва чок машиналари масул раҳбарлар томонидан топширилди.


👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул_Чилонзорда

⚡️
Чилонзор тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ва ҳокимлик мутасаддиларининг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги очиқ майдонда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳокимлик мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Қабулга шу пайтгача турли муаммолар юзасидан 90 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат қилиб келди.

Туман ҳокими ва масъуллар томонидан мурожаатчиларнинг уаммолари ҳар томонлама ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

👉👉👉 Қабул жараёнлари давом этмоқда

👉👉👉 Жараёнлар лавҳамизда

(Қабул жараёнида бартараф этилган муаммолар хусусида кейинги хабарларимизда батафсил тўхталамиз)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi