Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Чилонзорда_Янги_йил_шукуҳи

#Республика_Шошилинч_тиббий_ёрдам_илмий_маркази

🎄🎄🎄 Хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Янги йил арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш, аҳоли учун байрамни муносиб кутиб олишга шарт-шароитлар яратиш юзасидан берган топшириқлари ижроси доирасида Чилонзор туманида ҳам Янги йил байрами тадбирлари ташкил этилмоқда.

🎄🎄🎄 Шунингдек, туманимиз ҳокимининг ташаббуси билан ҳудудда жойлашган шифохоналарда даволанаётган болажонлар, Меҳрибонлик уйи ва мактаб интернатларда таълим олаётган болажонлар учун ҳам туман ҳокимлиги масъуллари томонидан Янги йил байрамлари уюштирилмоқда.

🎄🎄🎄 Бугун туманимиздаги Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимида даволанаётган болажонлар учун туман ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов масъуллигида ташкил этилган байрам тадбири чуқур таассуротлар қолдирди. Байрамда болажонларни туман ҳокимлиги номидан ҳокимлик масъуллари табриклади ва Янги йил совғаларини топширдилар.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3👏31