Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Рамазон_туҳфаси
Чилонзорда Hi-tech усулида қурилган янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди
Чилонзор туманидаги “1-Қатортол” маҳалласидаги “Ҳасанхон қори” жоме масжиди Hi-tech усулида – яъни юқори технологиялар асосида қайтадан қурилди.
Масжиднинг бино ва иншоотларини лойиҳалаш, қуришда юқори технологиялардан, тўғри чизиқлар ва шакллардан, шиша, пластмасса, металлдан кенг фойдаланилган.Бинонинг ташқарисида функционал унсурлар (лифтлар, зинапоялар, шамоллатиш тизимлари ва бошқалар) энг юқори технологияларга асосланиб қурилган.
Бугун ҳамшаҳарларимиз учун Рамазон туҳфаси сифатида мазкур Hi-tech усулида қурилган янги масжид фойдаланишга топширилди.
Масжид очилиш маросимидан олдин ҳамшаҳарларимиз учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси мутасаддилари, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этиб, масжидда ибодат қилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Албатта, бундай замонавий ва ҳар томонлама қулай бўлган масжиднинг Рамазон ойи бошланиши арафасида фойдаланишга топширилгани барча ҳамшаҳарларимизни мамнун қилди.
👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари