Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Олиб_борилаётган_ишлар_сифатли_бўлиши_керак

Туман ҳокими Новза маҳалласида “Обод маҳалла” дастури бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганди

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов Новза маҳалласида “Обод маҳалла”, “Обод кўча” дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш учун борди.

Ўрганишлар жараёнида маҳаллада аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бу ерда яшовчиларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Олиб борилаётган ободлаштириш ишларининг сифатига эътибор қаратди. Аниқланган айрим камчиликлар ва аҳоли томонидан берилаётган таклифлар бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube