Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ободонлаштириш_ва_таъмирлаш_ишлари_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимининг қатъий топшириғига кўра маҳаллаларда аномал совуқ кунлари талофат кўрган ҳудудлардаги муаммолар ва камчиликларни тизимли равишда бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг “Навбаҳор” маҳалласида ҳам катта ҳашар ташкил этилди. Туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан маҳалладаги мавжуд 15 та кўпқаватли уйларнинг атрофидаги ҳудудларда синган дарахт шох-шаббалари йиғиштирилди, хазонлар ва чиқиндилар супириб олиб чиқиб кетилди. “Махсустранс” корхонаси томонидан маҳалладаги барча чиқиндилар ташиб чиқиб кетилди.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудига совуқ кунларда электр узилишларни бартараф этиш учун вақтинча ўрнатилган 4 дона электр кабелларини ер остига кўмиш ишлари олиб борилди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар