Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ободлаштирилаётган_манзиллар_Чилонзорда
#Пойгоҳ_кўчаси
#Ўрганиш
Пойгоҳ кўчаси мукаммал таъмирланмоқда, пиёдалар йўлаклари қурилиб, ирригация ариқлари ва бордюрларлар янгиланмоқда
Чилонзор тумани ҳудудини обод манзилларга айлантириш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, "Бектўпи" маҳалласидан ўтувчи Пойгоҳ кўчасини асьфалтлаш, йўл чеккаларидаги ирригация ариқларини ва бордюрларни янгилаш ва ободонлаштириш бўйича ҳам ишлар қизғин олиб борилмоқда.
Албатта, ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари хўжакўрсинга эмас, балки сифатли бўлиши, халқимизни мамнун қилиши керак. Шу боис ҳам, туманда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг доимий назоратида бўлиб келмоқда.
Куни кеча туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва тегишли масъуллар Пойгоҳ кўчасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари жараёни билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар жараёнида масъуллар Пойгоҳ кўчасининг "Бектўпи" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1 минг 200 метр қисмини асфальтлашга тайёрлаш ишларини, йўл чеккаларида аҳолига қулайлик учун қурилаётган пиёдалар йўлакларини, йўл чеккаларидаги янгиланган ирригация ариқларининг сисифатини, янги қўйилган бордюрлар ҳолатини кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари маҳалла раиси ва аҳоли билан мулоқотда бўлиб, йўл чеккаларига манзарали дарахтлар экиш ҳамда маҳалла ҳудудидан ўтувчи "Изза" каналининг икки соҳилига чим ётқизиб, сайилгоҳ шаклига келтириш масалаларини муҳокама қилдилар ва бу борада ҳам ишлар олиб борилиши белгилаб олинди.
👉 Пойгоҳ кўчасини обод кўчага айлантириш ишлари давом этмоқда.
👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

👍1