Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ОЧИҚ_ЭШИКЛАР_КУНИ_ЧИЛОНЗОРДА

"
Чилонзор тумани коррупциядан ҳоли" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

Коррупция иллати-тараққиёт кушандаси. Тизимларда коррупцияга йўл қўйилар экан, аҳолининг фаровон турмушини таъминлашдек буюк мақсадга эришиш қийинлашиб бораверади. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари коррупциянинг олдини олиш, тизимларда бундай носоғлом муҳитнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу борада барча давлат ташкилотларида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилиб, давлат ташкилотлари тизимларида фаолият олиб бораётган ходимларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" доирасида ўтказилган брифингда ҳам туман ҳокимлиги Аппарат раҳбари, Коррупцияга қарши кураш бўйича ички назорат масъули Отабек Усмонқулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими масъул ходими Нафиса Қурбонбоева, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Адлия бўлими масъуллари, тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг масъул мутасаддилари иштирок этишди.

Брифингда Отабек Усмонқулов туман ҳокимлиги ва барча ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Сўнгра иштирокчиларнинг бу борадаги фикр мулоҳазалари тингланди. Масъул идоралар вакиллари томонидан ташкилот ва идоралар мутасаддиларига ўз жамоаларида коррупция, пора бериш ва пора олиш қабиҳ жиноят эканлигини тушунтиришлари ва фаолият жараёнида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклиги хусусида тавсиялар берилди.

👉👉👉 (Тадбир жараёнлари ҳақидаги видеолавҳани кейинги хабарларимиз орқали ҳавола этамиз)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍5