Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Сайёр_қабул

#Мурожаатлар_жойига_чиқиб_ўрганилмоқда

Биринчи сектор раҳбари, туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокимлиги масъулларининг “Гулистон” МФЙ идорасида ўтказган “маҳаллабай” сайёр қабули жараёнида 8-мавзе “Нафосат” маҳалласида жойлашган 24-уй фуқаросидан коммунал соҳасига тегишли иссиқлик масаласи бўйича мурожаат бўлган эди.

Мазкур мурожаатнинг ижроси вақт талаб қилганлиги боис, бартараф этиш учун муддат белгиланган ҳолда тегишли масъулларга берилган топшириқлар асосида туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизматлар ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Камол Ҳамроев ва тегишли масъуллар мурожаатдаги ҳолатларни жойига чиқиб ўрганди.

Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ётоқхона типидаги бу бино олдин бошқа ташкилот балансида бўлган, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилган. Ҳокимият балансига ўткзилгандан сўнг, бинонинг том қисми, йўлаклари, сантехника тизими таъмирланган.
Мурожаатчи айрим хонадонларда иссиқлик яхши ишламаётганлиги ва умумфойдаланадиган газ аппарати билан боғлиқ муаммолар борлигини маълум қилганлиги боис, бинодаги иссиқлик тизими фаолияти ўрганилди. Маълум бўлишича, аксарият хонадонларда иссиқлик тизими меъёрида ишламоқда. 4-қаватдаги айрим хонадонларда иссиқликда узилиш бор.

Умумфойдаланишдаги газ аппаратлари ишлаяпти, босими меъёрига келтирилди. Фақат табиий газга тўловларда ва газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатишда англашилмовчиликлар бўлаётганлиги аниқланди. Ҳозирда “Тумангаз” масъулларига бу масала ҳавола этилди ва муаммо қонун доирасида бартараф этилиши аҳолига тушунтирилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Мурожаатлар_жойига_чиқиб_ўрганилмоқда

"Ботирма" маҳалласи 2-сонли кўпқаватли уй аҳолисининг муаммолари бартараф этилди


туманимиз аҳолиси томонидан йўлланаётган мурожаатлардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш шахсан туман ҳокимининг назоратида бўлиб, изчиллик билан бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, "Ботирма" маҳалласи 2-сонли кўпқаватли уйда яшовчи аҳолининг мурожаати ҳам туман ҳокими ва тегишли масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Туман ҳокими аҳоли билан мулоқот қилиб, муаммони ўрганди ва тегишли масъулларга бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Туман ҳокими ўринбосари К.Ҳамроев ва тегишли мутахассислар хонадонларга кириб, иссиқлик тизимларини кўздан кечирди. Аниқланган муаммолар тезкорлик билан бартараф этилди.

👉👉👉 Туманимизда аҳоли мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍3👎1