Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Муаммолар_ўрганилмоқда_ва_бартараф_этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизда туман ҳокимлиги
ва Республика ишчи гуруҳи вакиллари билан биргаликда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар ўрганилиб, тизимларда аниқланаётган камчиликлар бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, “Наққошлик” маҳалласидаги 13-сонли, “Қатортол” маҳалласидаги 3-сонли “Дўмбиробод” маҳалласидаги 7-
ва 9-сонли кўпқаватли уйларнинг ертўлалари масъуллар иштирокида ўрганилди ва айни пайтда аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Республика_ишчи_гуруҳи
#Муаммолар_ўрганилмоқда_ва_бартараф_этилмоқда

Хабар берганимиздек, айни кунларда туманимиз маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва ташкилий чора-тадбирларга услубий кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларда муаммоларни ўрганмоқда ва бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва тумандаги барча масъул ташкилотлар мутасаддилари "Кўтарма" маҳалласида бўлиб, бу ерда " Обод маҳалла-обод кўча-обод хонадон" мезони бўйича олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ҳамда аҳолининг муаммоларини ўрганди.

Шунингдек, маҳалладаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатаётган "Яшил макон" бошқарув сервис компаниясининг янги қурилаётган хизмат биносининг лойиҳаси ҳам кўздан кечирилди ва бу борада керакли тавсиялар берилди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга кўрсатмалар, йўл-йуруқлар кўрсатилди ва топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳнинг маҳаллалар бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар

🔵@chilonzor_tumani_hokimligi
2