Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
#Миннатдорлик_изҳори

Чилонзор тумани “Е” мавзеси 8- уйда яшовчи Қаҳрамон Расулов иккинчи гуруҳ ногирони. Ташқаридан қараганда соппа-соғдек кўринган бу тумандошимизнинг нафас олиш тизимида хасталик бўлгани учун бирон юмушнинг бошини тутишга имкони бўлмай, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлиб қолган эди.

Шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, Қаҳрамон Расулов “Темир дафтар”га киритилди ва унинг саломатлигини тиклаб олиши учун амалий кўмак берилди.

👉👉👉Хасталикдан бутунлай фориғ бўлган тумандошимизнинг миннатдорчилик изҳорлари лавҳамизда
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда
#Миннатдорлик_изҳори

Чилонзор туман "Мевазор" маҳалласида истиқомат қилувчи Н. Раҳимова фарзандининг кўриш аъзоларида нуқсони борлиги, лекин жарроҳлик амалиётига, қизчасини даволатишга маблағи етишмаётганидан қийналиб юрганди.

Хотин-қизлар фаолининг ўрганишлари натижасида Н.Раҳимова “Аёллар дафтари”га киритилди ва унга фарзандининг кўзларини жарроҳлик амалиёти орқали даволашга кетадиган маблағ ажратилди.

Н. Раҳимова 4 ёшли фарзанди Сабрияга бу ёруғ оламни кўришга кўмак берганлиги учун, аввало, ҳеч бир аёлни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмай, ҳар томонлама кўмак ва эътибор қаратишни йўлга қўяётган давлатимиз раҳбарига, қолаверса, барча ижрочи масъул раҳбарларга ва ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi