Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.52K subscribers
50.6K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳкама_йиғилиши

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида туманда ўтган 6 ой давомида турли соҳаларда амалга оширилган ишлар таҳлили ва туманда мустақиллик байрамининг 32 йиллиги тантаналарини нишонлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларни режалаштиришга доир бир қанча масалалар муҳокамасига бағишланган маҳкама йиғилиши бўлиб ўтди.

Маҳкама йиғилишида туман ҳокими томонидан жорий йилнинг ўтган давридаги фаолият танқидий таҳлил қилинди. Мажмуаларга ишларни янада яхшилаш ва кенг қамровли олиб бориш, бу борада аҳоли мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш ва мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида топшириқлар берилди.

Шунингдек, туманда давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 3-июлида чиқарилган “Чилонзор туманининг саноат салоҳиёти ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил этилди ва бу борада олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ҳам масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi