Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Маҳалла_тизими_ходимлари_куни

Бугун 22 март куни Ўзбекистонда "Маҳалла тизими ходимлари куни" кенг нишонланмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги бу тизимида фаолият олиб бораётган барча ходимларни табриклайди.

МФЙ раисларининг, умуман маҳалла тизимида ишлаётган ходимларнинг олиб бораётган машаққатли ҳамда савобли ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳалла_тизими_ходимлари_куни

Бугун 22 март
куни Ўзбекистонда "Маҳалла тизими ходимлари куни" кенг нишонланмоқда.

Чилонзор туманидаги “Диёр” маҳалласида ҳам бу байрам муносиб кутиб олинди. Маҳаллада фаол отахон ва онахонлар, эҳтиёжманд оила аъзолари, ўз меҳнатлари билан маҳалла аҳли ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган фуқаролар учун катта байрам дастурхони ёзилди.

Карнай-сурнай садоси остида бошланган байрам тадбирида кеча маҳалла аҳли дошқозонда қайнатиб тайёрлаган сумалак ҳам маҳалладошларга тарқатилди. Дастурхонга ош тортилди. Тадбирда жаранглаган куй-қўшиқлар даврани янада қизитди.

Тадбир давомида маҳаллада фаол бўлган, турли танловларда ғолиб бўлган хотин-қизларга ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Туманимиздаги барча маҳаллаларда худди шундай байрам тадбирлари ўтказилди. 👉👉👉Ушбу тадбирдан фотожамланмаларни эътиборингизга ҳавола этамиз

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi