Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
#Мактаб_маъмурияти_билан_ҳамкорликда
“Заковот” билимдонлар беллашуви ғолиби “Билимдон”лар жамоаси бўлди
Ёшларнинг турли соҳалар бўйича билимини ошириш орқали уларнинг дунёқарашини кенгайтириш бугунги кунда энг долзарб вазифаларимиздан бирига айланган. Бу борада ўқувчи ёшлар орасида ўтказилаётган “Заковот” интеллектуал ўйинлари муҳим ўрин тутади.
Куни кеча туманимизнинг 281-сонли умумтаълим мактабида таълим муассасаси Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Д.Мирзаҳмедова ҳамда “Ал Хоразмий” ва “Шараф” маҳаллалари Ёшлар етакчилари томонидан ташкил этилган билимдонлар беллашуви ҳам айни шу мақсадга хизмат қилади.
“Заковот” беллашувида 3 та жамоа, яъни “Билимдонлар”, “Ал Фаробий” ва “Ўзбекистон ёшлари” жамоалари илм ва зукколик бўйича куч синашди. Қизғин ва шиддатли давом этган билимлар “жанги”да ғолибликни, яъни биринчи ўринни “Билимдонлар” жамоаси забт этди. Иккинчи ўринни “Ал Фаробий” жамоаси олди. Учинчи ўрин “Ўзбекистон ёшлари” жамоасига берилди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги номидан ёшларнинг ителлектуал салоҳиётини оширишга хизмат қиладиган шундай қизиқарли тадбирларни ташкил қилаётгани учун ҳар иккала маҳалла Ёшлар етакчиларига ва мактаб маъмуриятига миннатдорчилик билдирамиз.
👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi