Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#МИБ_Чилонзор_тумани_бўлими_фаолиятидан

⚡️
Туман МИБ томонидан ДСИ фойдасига 49 миллион 200 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2-1004-2107/13994-сонли ижро варақасига асосан қарздор Т.Б.Ндан ундирувчи Чилонзор туман ДСИ фойдасига 49 миллион 200 минг сўм миқдордаги солиқ қарздорлигини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати 02.02.2022 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва 15 кунлик ихтииёрий муддат белгиланган.

Қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздордорлик қопланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддасига асосан барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Давлат ижрочиси Н.Р.Каримова томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 07.05.2022 йил куни қарздор Т.Б.Ндан Чилонзор тумани ДСИ фойдасига 49 миллион 200 минг сўм миқдордаги қарз суммаси ундириб берилди.


🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#МИБ_Чилонзор_тумани_бўлими_фаолиятидан

Банкларга қарз маблағлари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими иш юритувида банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 847 та
116 миллиард 7 миллион сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ўтган давр ичида ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш белгиланган ижро ишлари юзасидан мазкур мулкларни реализация қилиш ишлари жадаллаштирилди.

Хусусан, жорий йилнинг июнь-июль ойларида жами 12 та ижро ҳужжати юзасидан гаровдаги 21 та 36 миллиард 4 миллион сўмлик мол-мулклар хатланиб, реализация қилиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Шундан жами 14 та ундирув яъни 9,6 миллиард сўмлик ундирувлар транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. Қолган 7 та 26,8 млрд. сўмлик ундирувлар эса кўчмас-мулк, нотурар ва турар жой объектлари ҳисобланади.

Мисол учун, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2204/8496-сонли ижро варақасига асосан қарздор “POWER CITY BUILDING” МЧЖ ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Чилонзор филиали фойдасига жами 5 миллиард 850 миллион477 минг 924 сўмлик ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва 100722044058-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

Давлат ижрочиси Д. Йўлдошев томонидан амалга оширилган тезкор ижро ҳаракатлари натижасида гаровдаги “POWER CITY BUILDING” МЧЖга тегишли бўлган:

- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, бошланғич баҳоси 1.388.000.000 сўм бўлган, 01 250 OJA дав лат рақамли, “SANY” русумли махсус автокран;

- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, бошлағич баҳоси 540.000.000 сўм бўлган, 01 026 YFA давлат рақамли, “MAZ 650108 8230 000” русумли юк ўзи ағдарувчи махсус техникаси;

- 2018 йилда ишлаб чиқарилган, бошланғич баҳоси 3.500.000.000 сўм бўлган, 01 052 DGA давлат рақамли, “HYUNDAI KCP 52ZX170” русумли махсус техника хатланган ва “Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида”ги қарорига асосан белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#МИБ_Чилонзор_тумани_бўлими_фаолиятидан

МИБ туман бўлими томонидан оила яраштирилди

Оила мустаҳкам ва соғлом бўлса, авлодлар баркамол бўлади. Авлодлар ҳар томонлама соғлом бўлса, жамият ҳам барқарор бўлади. Шу боис ҳам, давлатимиз томонидан оилавий ажримларнинг олдини олиш ва оилаларнинг мустаҳкам бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш, оила вакилларига ҳуқуқий йўл-йуруқлар ва тавсиялар бериш орқали аксарият оилалар ярашиб, биргаликда яшашни давом эттирмоқда. Албатта, оилаларни қўллаб-қувватлаш, ажримларнинг олдини олишда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга
МИБ туман бўлимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Шунингдек, Бюронинг
Чилонзор туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди томонидан чиқарилган ижро варақасига асосан қарздор Э.Ш дан ундирувчи Э.М фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида 18.02.2024 йилда ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, 2024 йил 26 февраль куни бўлим давлат ижрочиси Ж.Шерқозиев томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида тарафлар яраштирилди ва оила тикланди.

Мазкур ижро ҳужжати асосида олиб борилаётган ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатини ижро этиш тўғрисида” ги қонунининг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍1