Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Конституция_эркин_ҳаёт_кафолати
Чилонзор туман ҳокимлигида давлат хизматчилари учун Янги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ўқув-семинари ташкил этилди.
Ушбу семинарда Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари ҳамда тумандаги давлат ташкилот ва идоралари давлат хизматчилари ҳам иштирок этди.
Тошкент давлат юридик университети профессори Қодиров Эшмуҳаммад Омонтурдиевич янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, унда белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига хизмат қилишини, давлат ва жамият ҳаётини “инсон - жамият - давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беришини таъкидлади.
Шунингдек, Конституциянинг асосий принциплари ва бошқалар хусусида батафсил маълумот бериб ўтди.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi