Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.3K links
Download Telegram
#Кенгайтирилган_йиғилиш

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев
йиғилиш ўтказди

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев раислигида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида Давлат раҳбари берган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманимиз аҳолисининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қисмларини камбағалликдан олиб чиқиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга айни шу йўналишда давлатимиз раҳбари берган топшириқлар асосида туман ҳокимлиги мутасаддилари, ҳоким ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари, масъул ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий аҳволи оғир бўлган 5 тадан оилани ўрганиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍7
#Оилаларда_ижтимоий_маънавий_муҳит_барқарорлиги
#Кенгайтирилган_йиғилиш

Аёллар маънавияти - жамиятнинг барқарор бўлишида муҳим омил

Чилонзор тумани ҳокимлигида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманда фаолият юритаётган отинойилар, туман Тарғибот гуруҳи ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси З.Соатова, туман ИИОФМБ ТТК ТҚКБ ходими капитан Т. Мамадалиев иштирок этди.

Йиғилишда масъуллар миллий, диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизларни бузғунчи, ёт ғоялар, миссионерлик, прозелитизм, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан асрашга қаратилган тизимли ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди ва бу борада олиб бориладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кенгайтирилган_йиғилиш

Тошкент шаҳрида 2024/2025-йиллар давомида куз-қиш мавсумида энергетика, коммунал ва ижтимоий соҳа объектларида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда
вазиятлар ҳамда йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш тадбирларини янада самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Вазиятлар марказида” Қўмондонлик-штаб ўқув машқига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман студиясидан сектор раҳбарлари, тегишли идоралар масъуллари, коммунал хизмат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍2
#Кенгайтирилган_йиғилиш

Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари иштирокида Президентимизнинг 1-сонли қарори ижроси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг 1- сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда бу борада келгусида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
👍4