Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Инвестиция_соҳаси

Экспортёр корхоналар фаолияти ўрганилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги экспортёр корхоналар фаолияти қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Туман ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуҳамид Абдуқодиров, туман прокурори ўринбосари С.Абдураҳмонов ва бошқа масъуллар биргаликда ҳудудда жойлашган “Exclusive Wheat” МЧЖ фаолиятини ўрганди.

Айтиш жоизки, ушбу корхона кўп йиллардан бери сифатли ун маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Корхона маҳсулотлари эса ички бозорларни таъминлаш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади.

Масъуллар ўрганиш жараёнида корхона фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан корхона мутасаддиларининг таклифларини кўриб чиқди. Бундан ташқари корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида экспорт режаси қай даражада бажарилганлигига ҳам эътибор қаратилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда

Январь-май ойларида
дастурга киритилган умумий қиймати 38,9 миллион долларлик 12 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилди;

Бунинг натижасида 635 та доимий янги иш ўринлари яратилди.

Йил якунига қадар яна 60 та қиймати 439,1 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади ва 5 минг 344 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг январь- май ойларида жами 72,6 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 115,0 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва белгиланган режа 158,0 фоизга бажарилди.

Йил якунига қадар тумандаги экспортёр корхоналар томонидан жами 209,5 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши режалаштирилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда

Хитой элчиси Чилонзор туманидаги "KUKA HOME" cавдо ва кўргазмалар мажмуаси билан танишди

Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь "PENG-SHENG" МЧЖ ҚК томонидан Чилонзор туманида амалга оширилган Савдо ва кўргазмалар мажмуаси ташкил этиш лойиҳаси билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрди.

Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчисини Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев ва "PENG-SHENG" МЧЖ ҚК директори Зҳeнг Қингҳуа кутиб олишди ва "KUKA HOME" cавдо ва кўргазмалар мажмуаси билан таништиришди.

Ташриф давомида Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ўзаро ҳамкорликка оид масалалар, шунингдек, инвестициялар, савдо ва транспорт соҳасидаги жорий ва келгусидаги ҳамкорликнинг бир қатор жиҳатлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида томонлар умумий мақсадларга эришиш учун Чилонзор ва ХХР ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш истагини билдирдилар.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_соҳаси

Чилонзорга Германиядан инвесторлар келди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 июлида давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳиятини ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли қарори эълон қилинган эди.

Бугунги кунда туманимизда айни қарор ижроси доирасидаги чора-тадбирлар бошлаб юборилган. Қарорда кўрсатилган лойиҳаларни амалга оширишнинг ишчи лойиҳалари тузилган. Ҳозирда йирик қурилиш лойиҳалари бўйича туманга хориж инвесторлари ҳам жалб этилмоқда.

Шунингдек, куни кеча туман ҳокимлигига Германия давлатидан ECM Group инжиниринг компанияси вакиллари келишди.

Инвесторлар туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар билан мулоқотда бўлишди. Мулоқотлар жараёнида компания вакилларининг маълумот тақдим қилишича, ушбу компания Германия, Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Россияда саноат, инфратузилма ва кўчмас мулк соҳасида замонавий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.

Шу пайтгача ушбу компания маслаҳатчи, лойиҳа менежери, техник буюртмачи, харажат муҳандиси, лойиҳачи, шаҳарлар ва ҳудудларни ривожлантириш бош режаларини ишлаб чиқувчи сифатида жаҳон даражасидаги муҳандислик хизматларини амалга ошириб келмоқда.

Шунингдек, компания 2015-йилдан буён мамлакатимизда ҳам фаолият олиб бориб, Ташкент Cити лойиҳасининг Бош режаси ва муҳандислик инфратузилмасининг ишчи лойиҳасини ишлаб чиққан. Самарқанд аэропорти лойиҳасида, шунингдек, бир қатор бошқа лойиҳаларда маслаҳатчи сифатида иштирок этган. Бундан ташқари бошқа кўплаб таниқли хорижий компанияларга айни йўналишда ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Учрашув давомида инвесторлар давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг саноат салоҳиятини ва инвестиция жозибадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли қарори билан танишганлигини ва ушбу қарор доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилларини тўлиқ ўрганиб, ишчи лойиҳа ҳам тузиб келганлигини маълум қилишди.

Ҳар икки томон бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. Туман ҳокими музокаралар жараёнида инвесторлар таклиф қилаётган лойиҳаларни ўрганиб, яна музокараларни давом эттиришини билдирди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда
#Ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 459-сонли қарори ижроси бўйича Чилонзор тумани Байналминал кўчаси бўйида “Seul Moon” мажмуасини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи “Ozun Tashkent Construction” МЧЖ хорижий корхонасининг фаолияти Бош прокуратура штабининг аъзолари, Чилонзор туман ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими масъуллари томонидан жойига чиқиб “Лойиҳабай” ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида "Ozun Tashkent Construction" МЧЖ хорижий корхонаси менеджери ишчи гуруҳ аъзоларига “Seul Moon” мажмуаси бизнес маркази қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда Ҳукумат томонидан барча шароитлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида: Лойиҳа доирасида 20 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 9 ойида 24,1 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_соҳаси_Чилонзорда
#Ўрганиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-декабрдаги 459-сонли ва 2023-йил 3-июлдаги 201-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Чилонзор тумани “Бешқўрғон” маҳалласида жойлашган “East West Invest” МЧЖ томонидан ишга туширилаётган “Чипс маҳсулотлари (озиқ-овқат маҳсулотлари) ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасининг ҳозирги кундаги ҳолати Тошкент шаҳар прокуратураси ишчи гуруҳи ҳамда Чилонзор туман ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими масъуллари томонидан жойига чиқиб “Лойиҳабай” ўрганилди.

Ўрганиш жараёнларида “East West Invest” МЧЖ менеджери ишчи гуруҳ аъзоларига “Чипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида давлат томонидан қулай имкониятлар яратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу лойиҳа доирасида 6 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда жорий йилда лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 150 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

🔵@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Инвестиция_соҳаси

Туманимизда дунёга машҳур ресторанлардан бирининг филиали иш бошлади

Чилонзор туманида саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари тез ривожланмоқда. Бу борада ресторан бизнеси ҳам алоҳида ривож топаётган соҳалардан бири ҳисобланади.

Туманимизда иш бошлаётган йирик ресторанлар ҳудудимиз кўркига кўрк, туман иқтисодиёти ўсишига ҳисса қўшиши билан бирга тумандошларимиз учун иш ўринлари яратаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Шунингдек, куни кеча туманимизнинг Байналминал кўчасидаги Seoul Mun мажмуаси ҳудудида Туркия, Озарбойжон, Дубай, Баҳрайн ва Қатар каби давлатларда 52 та филиали мавжуд бўлган дунёга машҳур ресторанлардан бирининг филиали “Гüнайдıн Ет” ресторани ишга туширилди. Ресторан ишга туширилиши билан 35 та янги иш ўрни яратилди.

Бу машҳур ресторанда моҳир ошпазлар томонидан кабоб, стеакҳоусе, кофте, Донер кабоб ва шунга ўхшаша гўштли таомлар мижозларга тақдим этилмоқда.

👉👉👉 Ресторанда ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари учун яратилган шарт-шароитлар билан лавҳамизда танишинг

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi