Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.61K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантиришда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзига хос ўрни бор. Хорижий инвестициялар ва ички инвестициялар эвазига қурилаётган йирик объектлар ишга тушса, ҳудуд иқтисодиёти ўсиши билан бирга аҳоли учун ҳам иш ўринлари яратилади.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Куни кеча Чилонзор тумани ҳокими С. Холхўжаев сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар билан бирга “MAGNAT RISQ BARAKA” МЧЖга қарашли пастки қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари жойлашган замонавий меҳмонхона фаолияти, “Yeodju Technical University” номли хорижий университет ва “GRANT ATLAS” меҳмонхонаси лойиҳалари билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида инвестиция лойиҳалари қурилиши давомида дуч келинаётган муаммо ва камчиликларни бартарф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

“SOVPLASTITAL” АЖга туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам берилади

Чилонзор тумани пойтахтимизнинг ўзига хос саноат ҳудуди ҳисобланади. Негаки, туманимизда ишлаб чиқариш корхоналари кўпчиликни ташкил этади.

Туманимизда жойлашган “SOVPLASTITAL” АЖга қарашли корхоналар фаолияти ҳам кундан-кунга ривожланиш йўлидан бормоқда. Асосан пласмассадан 40 турдан ортиқ буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхона маҳсулотларидан деярли ҳар куни барчамиз фойдаланиб келамиз.

Албатта, бундай харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхонани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга туман ҳокимлиги ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари билан биргаликда мазкур корхона фаолиятини ўрганди. Ўрганишлар давомида корхона раҳбари Р.Еналиев «SOVPLASTITAL» АЖ корхонаси фаолияти, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари ва истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари билан туман раҳбарларини таништириб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда корхонанинг юзага келган солиқ тўловлари ва хом-ашё учун айланма маблағларни шакллантириш юзасидан масалалар муҳокама қилинди. Туман ҳокими масалаларни ваколати доирасида ижобий ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, корхонанинг 2023 йилга мўлжалланган инвестицион лойиҳалари ҳам ўрганиб чиқилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантиришда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ўзига хос ўрни бор. Хорижий инвестициялар ва ички инвестициялар эвазига қурилаётган йирик объектлар ишга тушса, ҳудуд иқтисодиёти ўсиши билан бирга аҳоли учун ҳам иш ўринлари яратилади.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Куни кеча Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев, туман прокурори Ж.Муротов ва туман ҳокими ўринбосари А.Абдуқодиров ҳамда тегишли масъуллар тумандаги бир нечта янги инвестиция лойиҳаларини жойига чиқиб ўрганди.

Жумладан, “SAMO TECHNO” МЧЖ томонидан амалга оширилган компютер маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда Хитойдан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишилди.

“EAST-WEST INVEST” МЧЖнинг чипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришга мўлжалланган умумий қиймати 6,5 миллион АҚШ доллари бўлган қўшимча лойиҳаси билан танишилди.

Бундан ташқари, “ATLAS INVEST” МЧЖнинг “Каштан мебел бренди остида "Капсула-мини смарт уйлар” ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшимча лойиҳаси билан ҳам танишилди.

Ўрганишлар жараёнида инвестиция лойиҳалари амалга ошириш давомида дуч келинаётган муаммо ва камчиликларни бартарф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокими ўринбосари Абдуҳамит Абдукодиров «Techno Plast Progress» корхонаси фаолияти билан танишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур корхона автосаноат йўналишида автомобил эҳтиёт қисмларини маҳалийлаштириш йўналишида фаолият олиб боради.

Корхонага жорий йилда хориждан янги асбоб-ускуналар олиб келиш ҳисобига қўшимча 3 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция йўналтирилган.

Бу ерда маҳаллий хомашёлардан Chevrolet Lacetti, Onix, Cobalt, Tracker ҳамда KIA Sonet автомобилларининг ички пластик қисмлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада бугунги кунда 120 нафар ходимлар ишлаб келмоқда.

Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими ва масъуллар корхонанинг 2024 йил якунигача амалга оширадиган режалари билан ҳам танишди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва туман ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдуқодиров Озарбайжон Республикасининг “PASHA DEVELOPMENT” ("PD estates" MCHJ XK) компанияси томонидан амалга ошириладиган “Ritz Carlton” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш лойиҳасининг қурилиш ишлари билан танишди.

Туман ҳокими томонидан қурилиш жараёни билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этишда ёрдам бериш учун тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Инвестиция_лойиҳалари_Чилонзорда

Туман ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдуқодиров ва Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХ бошқармаси масъул ходимлари биргаликда Чилонзор тумани, “Бешёғош” МФЙ, Сеул кўчасида Озарбайжон Республикасининг “PASHA DEVELOPMENT” ("PD estates" MCHJ XK) компанияси томонидан амалга ошириладиган “Ritz Carlton” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш лойиҳасининг қурилиш ишлари билан танишди.

Мазкур корхонанинг мурожаатини ҳамда ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида 4-даражали қурилиш ишлари олиб борилишини инобатга олиб, оғир юк автомобиллари кириб чиқишида қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ушбу объект атрофида бошқа автомобилларни ҳаракатланишида енгилликлар яратиш мақсадида Сеул кўчасининг ушбу қисмида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун зарурий йўл белгиларининг ўрнатилиши бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi