#Инвестиция_дастурлари_Чилонзорда
Жорий йилнинг январь ойида Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев бошчилигида Хитой Халқ Республикасига амалга оширилган ташрифнинг узвий давоми сифатида туман ҳокими 1 май куни III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Ҳунан ва Гуандун провинцияларининг бир гуруҳ инвесторларидан иборат делегациясини қабул қилди.
Қабул жараёнида икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилди.
Чилонзор тумани билан Хитой Халқ Республикаси инвесторлари ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хитойлик инвесторлар томонидан истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганиб чиқиб, ўз таклифларини беришга келишиб олинди.
Хитойлик инвесторлар билан икки томонлама учрашувлар ва музокаралар давом этади.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi