Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Мустақиллик_байрами_арафасида_Чилонзорда
#Инвестиция_дастури_ижроси_доирасида

"Новза" маҳалласи ҳудудида замонавий типда қурилган янги меҳмонхона ишга туширилди


Чилонзор туманида Инвестиция дастури асосида кўплаб янги бинолар, иншоотлар қуриб битказилиб ишга тушириб келинмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 30 та лойиҳалар битказилиб ишга туширилди ва туманимиз кўркига кўрк қўшиб турган бундай бино ва иншоотларда аҳолимиз учун кўплаб иш ўринлари яратилди.

Айтиш жоизки, туманимизда айни пайтларда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланмоқда. Инвестиция дастурлари ижроси доирасида ҳам 20 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалар, яъни меҳмонхона, савдо комплекслари, ресторан ва умумий овқатланиш шаҳобчалари ишга туширилди.

Куни кеча "Новза" маҳалласи ҳудудида қуриб ишга туширилган "Novza Hotel" МЧЖга қарашли меҳмонхона ҳам шулар жумласидандир. Ушбу лойиҳа қиймати 30 миллиард сўм миқдорида бўлиб, барча шарт-шароитларга эга бўлган меҳмонхона замонавий тарзда жиҳозланган.

Айни шу лойиҳа ишга тушиши билан тумандошларимиз учун 40дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Мустақиллик байрами арафасида ишга туширилган ушбу янги меҳмонхона туманимиз кўркига кўрк қўшиб, тумандошларимизни ҳам мумнун этди.

👉👉👉 Лавҳамизда янги очилган меҳмонхона тасвирлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi