Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ИБРАТ
"Кичик Хирмонтепа": Йўлак эмас, музей дейсиз
"Кичик Хирмонтепа" маҳалласига борганмисиз? Йўлингиз тушмаган бўлса, бир бориб кўринг. Бу масканда бир-биридан ажойиб, аҳил ва ижодкор инсонлар яшайди. Маҳалладошлар бир-биридан хабар олиб туриши учун телеграмм каналида гуруҳ очган. Гуруҳда ҳозир 1000 нафардан зиёд фойдаланувчилар бор.
Маҳалланинг гуруҳига бир кўз ташласангиз, бу ерда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиликлардан осонгина хабар топасиз. Мен ҳам баъзан маҳалла янгиликларини шу гуруҳ орқали билиб тураман. Куни кеча айни гуруҳда маҳалладаги 25-сонли кўпқаватли уйда яшовчи Равил ака ва унинг қўшниларининг йўлакларни худди музейдек безатиб қўйгани ҳақида ёзишибди.
Равил ака ўз қўллари билан чизган турли манзараларни портрет шаклида деворларга илиб қўйган, гултуваклардаги гулларни, йўлакнинг ораста ва шинамлигини айтмайсизми? Уйга кираверишдан кайфият кўтарилади, қандай ажойиб.
Шу ўринда биз, "Кичик Хирмонтепа" маҳалласида яшовчи Равил ака ва унинг қўшниларига йўлакларни шундай ораста ва шинам қилиб қўйганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Кўпқаватли уйларда яшовчи бошқа тумандошларимиз ҳам ўрнак олиб, ўз йўлакларини шундай тоза ва шинам қилиб қўйишларига ишонамиз.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

👍5