Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Горио ота.pdf
📣Диққат! Бугундан телеграм каналимизда янги саҳифа очилди!
#Жавондаги_жавоҳирлар
📗Ушбу саҳифамизда бугундан бошлаб бутунжаҳон адабиёти дурдоналари бўлган китобларни ўқиш учун сизларга тавсиялар бериб борамиз. Барча замон ва маконларда бўлгани каби ўтиш даврида барча мамлакатларда маънавий инқироз юз беради. Бу инқироз даври бизнинг жамиятимизда ҳам бўй кўрсатмоқда.Шу боис ҳам, жавонда жавоҳирдек тизилиб турган маънавий бойлигимиздан фойдаланиш вақти келди.
📗Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак, дейди донишмандаларимиз. Бу бежиз эмас. Болани китоб ўқишга қизиқтириш учун китобларни сотиб олиб бериб, ўқи деб мажбурлаш билан бола китобхон бўлиб қолмайди. Аслида, ота-она, тарбиячи ва ўқитувчиларнинг ўзи китоб ўқиган бўлиши керак. Фурсат ғанимат, китоб ўқиш вақт ҳам, ёш ҳам танламайди. Бешикдан қабргача ўқиш ва ўрганиш кераклиги эътиқодимиз бўлган Ислом динининг асосий тамойили ҳисобланади. Шу боис, “Жавондаги жавоҳирлар” деб номланган саҳифамиз кўпчиликни қизиқтириши ва китобхонлар сафи янада кенгайишидан умидвормиз.
⚡️Илк саҳифамизда Сизларга француз ёзувчиси Оноре де Бальзакнинг “Хулқлар ҳақидаги этюдлар” тўпламидан жой олган “Горио ота” романини ўқишни тавсия этамиз.
📜 "Горио ота" романидаги воқеа Реставрация даврида бўлиб ўтади. Буржуазия дунёсининг қонунлари шафқатсиз. Бу жамиятда одамнинг қадри-қиммати қанча даромад келтиришига қараб белгиланади.
Горио ота капиталист бўлганда ҳамма унга хушомад қиларди, давлат, бойлик қўлдан кетиб, у майда буржуа даражасига тушиб қолгач, ҳамма уни унутади. Горио азоб-уқубатда ўлиб кетади, ҳатто қизлари ҳам оталарининг ўлимига келмайди.
Ёзувчи "Горио ота" романида оиланинг барбод бўлишини, инсоннинг энг эзгу ҳис-туйғуларининг секин-аста емирилишини кўрсатади.
👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi

📚"Чингизхон"
✍️ Василий Ян
📜Кўҳна Осиё ҳаётидан хабар берувчи мазкур асарда XIII аср воқеалари тасвирланган. Унда Хоразимшоҳ давлатидаги ички зиддиятлар Чингизхоннинг юриши ҳамда айрим қўрқоқ кишилар ёки алдовларга ишонган кишилар сабабидан вайрон бўлган халқ тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Мазкур асар муқаддас мустақиллигимизни асраб-авайлашда, ҳар хил хиёнату бўҳтонларга бир тану- бир жон бўлиб курашишга чорлайди.
(Китобни электрон шаклда тақдим қиламиз, мутолаани бошлашингиз мумкин)
Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

#Жавондаги_жавоҳирлар 📚 "Ўлик жонлар"
✍️ Николай Гоголь
📜 “Ўлик жонлар” – ёзувчининг севимли асари. Гоголнинг ўзи бир дўстига ёзган мактубида “Агар бу асарни кўнгилдагидек ёзиб тамомласам, у вақтда... нақадар зўр, нақадар оригинал бир сюжетни кўрасиз. Нақадар ранг-баранг бир тўдани кўрасиз! Унда бутун Русия намоён бўлади” дейди. Асар қаҳрамони Чичиков ёмон одам эмас. У замона зайли билан шундай характердаги одамга айланганки, уддабуронлик билан мол-дунё тўпламоқчи, орзусидагидек сепли қизга уйланиб, ҳашаматли бир уйда фарзандлари билан тинч-хотиржам яшамоқчи – бор-йўқ орзуси шу. Бироқ қинғир ишнинг қийиғи чиқади ва Чичиков ниҳоят бундан ўзига хулоса қилади.
Китобнинг электрон вариантини ушбу ҳавола орқали https://www.natlib.uz/search/media/img/CAT000003504627?metsno=000000055065&fileid=M000000055065_FILE000002 ўқишингиз мумкин.

📚 "Тирилиш"
✍️ Лев Толстой
📜 "Тирилиш"- улуғ мутафаккир адиб Лев Толстойнинг энг "фош қилувчи" романларидан биридир. Асарда бош қаҳрамонларнинг аччиқ қисмати мисолида муаллиф нафақат жамиятдаги ёлғон ва қаллобликларни, қолаверса, инсон онги ва қалбининг энг қуйи бурчидаги яширин сирларинида очиб ташлайди. Лев Толстой инсон руҳининг беқиёс улуғворлиги, виждон амри ва раҳмдиллик киши тарбиясида жуда катта аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Унинг ушбу асари ҳам, севимли адибимиз Абдулла Қаҳҳор таъбири билан айтганда, "тараша ёки пайраҳанинг ўтига ўхшаб ловуллаб ёниб, бир зумда ўчмайди, балки саксовулнинг чўғига ўхшаб тутаб, суст ёнади, лекин ҳарорати зўр бўлади, анча фурсат ўчмай туради.
Китобни ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин. https://www.natlib.uz/search/media/img/CAT000003574180?metsno=000000069693&fileid=M000000069693_FILE000001

📚 "Йўқолган дунё"
✍️ Артур Конан Дойл
📜 Машҳур инглиз ёзувчиси, ҳаммага таниш изқувар Шерлок Холмс образининг ижодкори Артур Конан Дойл қаламига мансуб асар - «Йўқолган дунё» илмий-фантастик романи жаҳон илмий фантастикасининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Жанубий Америка чангалзорлари орасида, Амазонка дарёсининг юқориларидаги одам оёғи етмаган ясситоғ бағрида сақланиб қолган бир гуруҳ одамсимон маймунлар ва баҳайбат йиртқич махлуқлар билан учрашган, кўп қийинчиликларни енгиб, неча-неча ўлимдан қолиб, фанни янгиликлар билан бойитган фидойи кишиларнинг саргузаштлари ҳақида мароқли ҳикоя қилинади.

📚 "Чол ва денгиз"
✍️ Эрнест Хемингуэй
📜 "Чол ва денгиз" – америкалик ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг 1952 йилда Багама оролларида ёзилган ва нашр этилган романи. Хемингуэйнинг ҳаёти давомида нашр этилган сўнгги таниқли асари. Кубалик балиқчи, кекса Сантьягонинг ҳаётидаги энг катта ўлжага айланган улкан марлин билан очиқ денгиздаги жанги ҳақида ҳикоя қилади.
Ушбу ноёб асарни электрон шаклда ўқишингиз учун ҳаволани жойлаштирамиз.

📚"Фаренгейт бўйича 451 даража"
✍️ Рэй Брэдбери
📜 Муаллифнинг «Фаренгейт бўйича 451 даража» романида ўқувчи XXI асрнинг оддий ўт ўчирувчиси билан танишади. Романнинг бош қаҳрамони устаси фаранг, ота-боболарининг касбини давом эттирувчи Гай Монтэг китоб саҳифаларида ўз ҳаётини ўт ёқиб, ёнғин чиқаришдан бошлайди. Роман Ер юзида ҳаётни сақлаб қолиш, инсон учун хавотирланиш ва унга чуқур ишонч руҳи билан суғорилган.
Р.Брэдбери ижодида катта ўрин тутган “Фаренгейт бўйича 451 даража” романини олим ва журналист Мирза Анвар Каримов таржимасида эълон қилаётирмиз.
Фирибгарлар, ёлғончи ва товламачилардан жабр кўраётган жамиятда беталофат яшаш учун атрофдаги инсонларга бўлган ишончни сақлаб қолиш жуда муҳим.
Сизга ўқиш учун электрон тарзда ҳавола этилаётган ноёб асарни ўқиш бахтидан бенасиб қолманг!

📚"Темур тузуклари"
✍️ Алихон Соғуний ва Ҳабибуло Кароматов
Aмир Темурнинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятидан маълумот берувчи тарихий асар.
"Тузуки Темур" ва "Тузукоти Темур" номлари билан аталган.
Aсар 2 қисмдан иборат. Биринчи қисмда Aмир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий фаолияти буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган.
Иккинчи қисм машҳур жаҳонгирнинг фарзандларига аталган ўзига хос васият, панднасиҳатлари ва ўгитларидан иборат.
Дунё таниган ва тан олган бобокалонимиз ҳақидаги ушбу ноёб асарни ўқиб ҳам ватанимиз тарихи ҳақида қимматли маълумотлар оласиз, ҳам Амир Темур ўгитларини ҳаёт йўлингизда қўллаб, бобокалонимиздек тартибли ва адолатли яшаш ва ишлаш кўникмаларини ўрганасиз.
Ҳар доимгидек, китобни ўқишингиз учун электрон вариантини ҳавола этамиз.

📚"Илоҳий комедия"
✍️ Данте Алигьери
📜 Буюк Дантенинг шоҳ асари ҳисобланган Илоҳий комедия асари атоқли ўзбек шоири Абдулла Орипов таржимасида берилмоқда.
"Илоҳий комедия" – Dante ижодининг чўққиси ҳисобланади. Адиб ўз асарини "Комедия" деб атаган. Ёзувчи вафотидан сунг "Илоҳий" сўзи қўшилган, бу эса асарнинг бадиий жиҳатдан юксак асар эканини ифодалаш учун қўйилган.
Табиатни яқиндан ҳис қилиш шоирнинг янги типдаги ёзувчи эканлигидан далолат беради. Дантенинг "Илоҳий комедия" поэмаси, шубҳасиз, дунё адабиётининг нодир асарлари қаторидан ўрин олган.
Сиз, азиз китобхонларимизга жуда қулайлик яратиш учун жавоҳир асарнинг электрон шаклини ҳавола этамиз. Мириқиб ўқиб, маънавий озуқу олинг!

📚 Ойбек
✍️ "Болалик хотираларим"
📜 Атоқли ўзбек ёзунчиси Муса Тошмуҳаммад ўғли Ойбек турфа воқеаларга бой машаққатли ва айни пайтда ажойиб ҳаёт йўлини босиб ўтган. Қўлингиздаги "Болалик хотираларим" китобида у aнa шу йўлнинг 1917—1918 йилларга қадар бўлган қисми билан сиз, ҳурматли китобхонларни таништиради.
Ойбек cингари улуғ алломаларнинг болалик ва ёшлик кезлари, уларнинг кўча чангитиб юрган оддий боладан халқнинг мутафаккир сиймоларидан бирига айланиши айниқса ёш авлодлар учун хамиша мароқли ва ибратлидир.
Каналимизнинг азиз мухлислари!
Ёзги таътилни бошлаб юборган фарзандларингиз ўқиши ва маънавий дунёсини бойитиши учун энг қулай имконият. Айни болалар ўқиши учун мўлжалланган ушбу ноёб асарнинг электрон вариантини сизларга тақдим қиламиз.

📚"Қулаётган тоғлар"
✍️ Чингиз Айтматов
📜 Чингиз Айтматов ҳаётининг охирги йилларида «Қулаётган тоғлар» «Мангу қайлиқ» деб аталган романини ёзди. Унда бозор иқтисодига ўтаётган, шиддат билан глобаллашув жараёнларига кириб бораётган ҳозирги дунёнинг маънавий-иқтисодий муаммоларини Қирғизистон, Марказий Осиё воқелиги, одамлар тақдири, турмуши, онгида рўй бераётган кескин, оғриқли ўзгаришларга чамбарчас ҳолда ёритди.
Ушбу ноёб асарни электрон шаклда тақдим этамиз. Мутоала завқидан четда қолманг.

Photo
#Жавондаги_жавоҳирлар
...Белагубов - Менинг фикримча, Аким Акимович, унинг ўрнида бошқа фаросатлироқ одам бўлганида Аристарх Владимировичнинг этигини тозалар эди. У бўлса, шундай одамнинг дилини оғритиб юрипти.
Юсов - Кибр билан эркин фикр қилишнинг оқибати шуда!
Белогубов - Фикр қилишни ким қўйипти! Биз нима ҳам фикр қила олдик! Мен эса ҳеч қачон...
Юсов - Сенга ким қўйибди!
Белогубов - Мен ҳеч қачон фикр қилмайман. Чунки бу яхшиликка олиб бормайди, қайтанга бошингни балога қўяди.
Юсов - Ахир нима қилсин, Университетда ўқиганлигини кўрсатиш керакда.
Белогубов - Киши деган қўрқмаса, бошлиқларнинг олдида титрамаса, илмдан нима фойда?
***********
Ҳурматли китобхон мухлисларимиз! Бугун сизларнинг эътиборингизга таниқли рус драматурги А.Н.Островскийнинг юқорида биргина парчасини келтирганимиз замонлар оша эскирмайдиган мавзулардаги пеъесаларини ҳавола қиламиз.
Жамиятдаги қарама-қарши фикрлар ва уларнинг қай бири тўғрилиги ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришга ундайдиган ушбу пеъсаларни ўқиш замон ва замондошларимиз ҳақида тўғри хулоса чиқаришимизга ёрдам беради. Ахир бекорга айтилмаганку, театр-бу ҳаёт ойнаси. Театрлар учун ёзилган бу машҳур пеъсаларда айни жамият кўзгуда акс этгандек кўринади.
Ҳар доимгидек, мухлисларимизга китобни электрон шаклда тақдим этамиз. Ҳаёт ойнасига бир назар солишдан четда қолманг!

📚«Қасоскорнинг олтин боши»
✍️ Х. Тўхтабоев
📜 Мазкур асарда ўзбек халқининг тарихида ўчмас из қолдирган, халқ озодлик ҳаракатига бошчилик қилган қаҳрамонларидан бири Намоз ботир ҳақида сўз боради.
Кенг китобхонлар оммасида катта қизиқиш уйғотган ушбу роман абабиётимиз хазинасига қўшилган нодир жавоҳирлардан бири ҳисобланади.
Айни дамда мактабдан таътилга чиққан ўқувчиларимиз ва барча китобхонларимизга ушбу китобни ўқиш тарихимизни ўрганиш ва миллий қаҳрамонларимиз билан яқиндан танишиш имконини беради.
Ҳар доимгидек, азиз мухлисларимизга китобни электрон шаклда тақдим этамиз.

📚 "Жаннатга йўл"
✍️ Абдулла Орипов
📜 Абдулла Ориповнинг "Жаннатга йўл" драматик достони фантастик ва афсонавий-мифологик мавзу асосида яратилган. Асарда ота-онага бўлган ҳурмат ниҳоятда улуғланади.
Инсон жамиятда ҳурмат топиши учун, аввало, ота-онасини ҳурмат қилиши ва қадрига етиши керак. Ота-онани эъзозлаган инсон Ватанни, халқни ва жамиятни ҳам эъзозлай олади. Шу боисдан, ушбу асарни ўқиш ва уқиш барча китобхон юртдошларимиз учун, қолаверса, жамият ва жамоатчилик учун ҳам фойдалидир.
Азиз китобхон мухлисларимиз, ҳар доимгидек, бу жавоҳир асарнинг электрон шаклини Сизларга ўқиш учун тақдим қиламиз.

Севимли ёзувчимиз Учқун Назаровнинг «Чаён йили» романининг биринчи китобида иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳаёт машаққатлари, шахсга сиғиниш туфайли халқ бошига тушган оғир кунлар тасвирланган булса, иккинчи ва учинчи китобларда ҳам воқеалар ривожида жафокаш халқимизнинг сабот-матонати, улкан бардоши хаққоний тасвирларда ёритилади. Асарнинг давомини кутаётган китобхонларга роман тўла ҳолича манзур бўлиши шубҳасиз.
Халқимиз тарихини, юртдошларимиз тақдирини ёритиб берган ушбу романни ўқиш сизга катта маънавий озуқа беради.
Азиз китобхонларимизга ҳар доимгидек, асарнинг электрон вариантини тақдим этамиз.

Дунё эътироф этган детектив ҳикоялар
Жан Пол Сартр, Артур Конан Дойл, Стивен Кинг, Морис Леблан, Агата Кристи
Эътиборингизга хавола этилаётган китоб дунё эътироф этган ёзувчилар - Артур Конан Дойл, Стивен Кинг, Морис Леблан, Жан Пол Сартр, Агата Кристи қаламига мансуб детектив ҳикояларни ўз ичига олган.
Ёзувчиларнинг ўзбек тилида тўплам ҳолида нашр этилаётган мазкур ҳикоялари ҳам бошқалари каби жозибадор, ўқувчи кўнглига яқин, шунинг билан бирга сир-синоатга бой.
Қолаверса, Шерлок Холмс, Эркюл Пуаро номини эшитмаган, билмаган одам топилмаса керак. Ҳар қандай мушкул вазиятда ҳам топқир, билимдон, ўз касбининг устаси, камбағалларга беминнат ёрдам қўлини чўзадиган, танти ва чексиз ақлий қобилиятга эга қаҳрамонлар билан мутолаа орқали мулоқот китобхонга фақат ва фақат завқ бағишлайди. Қолаверса, бундай асарларни ўқиган китобхон ҳаётга, атрофдаги воқеа-ходисаларга, янада теранроқ қарашни ва ўзи учун тўғри хулоса чиқаришни ҳам яна бир бор ҳис қилади. Одатдагидек, ушбу китобнинг электрон шаклини сизларга ҳавола этамиз.