Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.5K subscribers
56.9K photos
6.35K videos
28 files
9.31K links
Download Telegram
#Дорихона_раҳбарлари_огоҳлантирилди

Дорихоналарда психотроп моддалар сотилиши мумкин эмас

Ҳа, Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими раҳбарлигида секторлар раҳбарлари ва барча масъуллар ҳамда тумандаги мавжуд дорихоналар масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда айни шу мавзу муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, туман ҳудудидаги айрим дорихоналарда ёшларга психотроп моддалар сотилиши ҳолатлари аниқланган. Шу боис, йиғилишда туман ҳокими ва тегишли масъуллар томонидан дорихоналар раҳбарларига психотроп моддалар сотилиши қонун доирасида таъқиқланганлиги, фаолиятида амалдаги қонунларга риоя қилиши муҳимлиги тушунтирилди.

Шу билан бирга, дорихона раҳбарларига қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган тақдирда қонун доирасида жавобгарликка тортилиши бўйича огоҳлантириш берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Telegram|Instagram|Facebook|YouTube